Ўзбекистон халқаро онлайн тўлов хизматларини ишга туширади

© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқаро онлайн тўлов компаниялари "Paypal", "Alipay", "UniPay", "Apple Pay", "Google Pay" билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда.
TOШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонда "Paypal", "Apple Pay" ва "Google Pay" халқаро онлайн тўлов хизматлари ишга тушади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, тўлов хизматлари шу йилнинг якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
“Марказий банк Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари ("Paypal", "Alipay", "UniPay", "Apple Pay", "Google Pay" каби) билан музокара ўтказиб ушбу воситаларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўйсин, зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсин”, — дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, автотранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар фаолиятини мамлакатнинг аэропорт ва темир йўл вокзаллари ҳудудларида йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратилади.
Янгиликлар лентаси
0