https://sputniknews.uz/20241003/usa-israel-iran-yadro-inshoot-hujum-45954405.html
АҚШ Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилишига қарши — ОАВ
АҚШ Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилишига қарши — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумига қарши чиқади. 03.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-03T19:05+0500
2024-10-03T19:05+0500
2024-10-03T19:05+0500
дунё янгиликлари
дунёда
эрон
исроил
ақш
ядро қуроли
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1e/29580420_0:0:640:360_1920x0_80_0_0_6d22f6a5cc1ee57880caf588251555a9.jpg
TOШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилиш вариантини кўриб чиқмаяпти, АҚШ президенти Жо Байден бундай ҳужумга қарши туришини айтди. Бу ҳақда "Financial Times" вазиятдан хабардор манбага таяниб маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Газетанинг таъкидлашича, Байден "бундай ҳужумга қарши туришини ҳам айтган". АҚШ ва бошқа Ғарб иттифоқчилари Исроилни бунинг ўрнига ҳарбий мақсадларга эътибор қаратишга ундамоқда, дейди манбалар. Шу билан бирга, нашр таъкидлаганидек, Ғарб расмийлари Исроил яқинда “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва бир қатор ҳарбийлаштирилган гуруҳ етакчиларининг ўлдирилишидан кейин ўзига бўлган ишонч тобора ортиб бораётганини тан олишмоқда. Уларнинг фикрича, Исроил расмийлари Эрон устидан стратегик ғалаба қозониш учун ҳарбий ва сиёсий йўқотишларга тайёр бўлиши мумкин. Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер чоршанба куни Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш эҳтимоли ҳақида гапирар экан, АҚШ Яқин Шарқда тўлақонли урушга олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатга қарши эканини айтди. Шунингдек, у АҚШ Исроил билан Теҳроннинг ракета ҳужумига мумкин бўлган жавоб чораларини муҳокама қилаётганини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20241002/israel-bmt-antoniu-guterrish-45946518.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1e/29580420_80:0:560:360_1920x0_80_0_0_244d2958908af4eda105d843d1ee1151.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, эрон, исроил, ақш, ядро қуроли, жо байден
дунё янгиликлари, дунёда, эрон, исроил, ақш, ядро қуроли, жо байден
АҚШ Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилишига қарши — ОАВ
ОАВ: Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумига қарши чиқади.
TOШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилиш вариантини кўриб чиқмаяпти, АҚШ президенти Жо Байден бундай ҳужумга қарши туришини айтди. Бу ҳақда "Financial Times" вазиятдан хабардор манбага таяниб маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. “Исроил Эронга жавоб беришнинг бир қанча вариантларини, жумладан, ракета учирувчи қурилмаларга ёки нефт инфратузилмасига ҳужумларни кўриб чиқмоқда. Баъзи Исроил расмийлари ядровий объектларга зарба беришга чақиришди, аммо бу масаладан хабардор шахс бу кўриб чиқилмаётганини айтди”, — деб ёзади нашр.
Газетанинг таъкидлашича, Байден "бундай ҳужумга қарши туришини ҳам айтган".
АҚШ ва бошқа Ғарб иттифоқчилари Исроилни бунинг ўрнига ҳарбий мақсадларга эътибор қаратишга ундамоқда, дейди манбалар. Шу билан бирга, нашр таъкидлаганидек, Ғарб расмийлари Исроил яқинда “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва бир қатор ҳарбийлаштирилган гуруҳ етакчиларининг ўлдирилишидан кейин ўзига бўлган ишонч тобора ортиб бораётганини тан олишмоқда.
Уларнинг фикрича, Исроил расмийлари Эрон устидан стратегик ғалаба қозониш учун ҳарбий ва сиёсий йўқотишларга тайёр бўлиши мумкин.
Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер чоршанба куни Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш эҳтимоли ҳақида гапирар экан, АҚШ Яқин Шарқда тўлақонли урушга олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатга қарши эканини айтди. Шунингдек, у АҚШ Исроил билан Теҳроннинг ракета ҳужумига мумкин бўлган жавоб чораларини муҳокама қилаётганини таъкидлади.