МДҲ давлатларининг статистика соҳасидаги ҳамкорлиги — видео

Oбуна бўлиш
Иштирокчилар МДҲ халқаро статистик форуми, Ўзбекистон, МДҲ ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик хусусида сўз юритишди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “МДҲ давлатлари ўртасида статистика соҳасида ҳамкорлик” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир меҳмонлари:
МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси раиси Константин Лайкам;
Россия Федерацияси Федерал Давлат статистика хизмати раҳбари ўринбосари Сергей Егоренко;
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари Аъзам Икромов.
Иштирокчилар 2-4 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган МДҲ халқаро статистик форумининг мақсади, вазифалари ва кутилаётган натижалари ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, МДҲда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган воситалар ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасида режалаштирилган ҳамкорлик доирасидаги статистик лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.
Маълумот учун, кеча Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг II халқаро статистика форуми ўз ишини бошлади. Форумда 150 нафардан зиёд иштирокчилар, жумладан, МДҲ Давлатлараро Статистика қўмитаси раҳбарияти, МДҲ Ижроия қўмитасининг вакиллари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Статистика бўлими директори, БМТ ЕИК Статистика бўлими директори ҳамда 20 тага яқин хорижий давлатлар статистика идораларининг биринчи раҳбарлари ва бошқа халқаро ташкилотлар экспертлари қатнашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0