Ўзбекистон паралимпиячилари тарихдаги энг яхши натижаларга қандай эришишди - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Матбуот анжуманида Асадбек Тоштемиров ва Бобур Қўзиев Олимпия ўйинларидаги қийинчиликлар, кейинги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳақида сўзлаб беришди.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида пара таэквондочи Асадбек Тоштемиров ва пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Бобур Қўзиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир меҳмонлари Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритишда енгиб ўтилган қийинчиликлар, кейинги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳақида сўзлаб беришди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 28 августдан 8 сентябргача Парижда бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида К44 классининг -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Асадбек Тоштемиров олтин медални қўлга киритди. У чемпионлик жангида мексикалик Луис Нахерага ҳеч қандай имкон қолдирмади.
Янгиликлар лентаси
0