https://sputniknews.uz/20241001/ozbekiston-xitoy-45926427.html
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида алоқалар йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида алоқалар йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакат инвестиция, экспорт ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида амалий сафар Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном районида бўлишди.
2024-10-01T15:20+0500
2024-10-01T15:20+0500
2024-10-02T10:04+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45154705_0:33:2370:1366_1920x0_80_0_0_210dacda12426cd50d42c0e4aee2f67d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистон вилоятлари ва Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном райони ўртасида ҳудудлараро алоқалар йўлга қўйилади.“Дунё” АА хабарига кўра, мамлакатнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакат инвестиция, экспорт ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида амалий сафар Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном районида бўлишди.Ташриф давомида “Бир макон ва бир йўл” ташаббуси мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги" мавзусидаги форумда Гуанси компаниялари учун Ўзбекистоннинг инвестицион ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.Гуанси Ташқи савдога кўмаклашиш қўмитаси, ушбу ҳудуднинг туман ва йирик шаҳарлари ва компаниялари раҳбарлари билан суҳбатда Хоразм вилояти билан ҳудудлараро ҳамкорликнинг амалий натижаларга йўналтирилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.Шу билан бирга экспорт ҳажмини ошириш мақсадида товуқ панжаларини етказиб бериш бўйича хитойлик импортёр ва савдо мажмуалари билан келишувларга эришилди.Ўзбекистон дипломатлари ташриф давоми Гуйлин шаҳри ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Вэн Пу билан алоҳида учрашув ўтказишди.Хитой томонига Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, ҳудудларнинг инвестицион салоҳияти ҳамда шу йил 27 октябрь кунига белгиланган парламент сайловлари ҳақида сўзлаб берилди.Бугунги кунда Гуйлин 10 та мамлакатнинг 12 та шаҳри билан биродарлик алоқаларини ўрнатгани инобатга олиниб, Ўзбекистон шаҳарлари билан ҳам яқин дўстлик ришталарини ўрнатишдан манфаатдорлик билдирилди.Хитойнинг Наннин ва Гуйлин шаҳарларида ўтказилган учрашувлардан якунида томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма тадбирлар, кўргазма ва бизнес миссияларни ташкил этишга келишиб олишди.
https://sputniknews.uz/20240929/uzbekistan-china-parlament-muloqot-45887048.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45154705_253:0:2117:1398_1920x0_80_0_0_0508703c43da8643a8c5cb81691c16af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой ҳамкорлик
ўзбекистон хитой ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида алоқалар йўлга қўйилади
15:20 01.10.2024 (янгиланди: 10:04 02.10.2024) Гуанси компаниялари учун Ўзбекистоннинг инвестицион ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистон вилоятлари ва Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном райони ўртасида ҳудудлараро алоқалар йўлга қўйилади.
“Дунё” АА хабарига
кўра, мамлакатнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакат инвестиция, экспорт ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида амалий сафар Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном районида бўлишди.
Ташриф давомида “Бир макон ва бир йўл” ташаббуси мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги" мавзусидаги форумда Гуанси компаниялари учун Ўзбекистоннинг инвестицион ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Гуанси Ташқи савдога кўмаклашиш қўмитаси, ушбу ҳудуднинг туман ва йирик шаҳарлари ва компаниялари раҳбарлари билан суҳбатда Хоразм вилояти билан ҳудудлараро ҳамкорликнинг амалий натижаларга йўналтирилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга экспорт ҳажмини ошириш мақсадида товуқ панжаларини етказиб бериш бўйича хитойлик импортёр ва савдо мажмуалари билан келишувларга эришилди.
Ўзбекистон дипломатлари ташриф давоми Гуйлин шаҳри ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Вэн Пу билан алоҳида учрашув ўтказишди.
Хитой томонига Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, ҳудудларнинг инвестицион салоҳияти ҳамда шу йил 27 октябрь кунига белгиланган парламент сайловлари ҳақида сўзлаб берилди.
Бугунги кунда Гуйлин 10 та мамлакатнинг 12 та шаҳри билан биродарлик алоқаларини ўрнатгани инобатга олиниб, Ўзбекистон шаҳарлари билан ҳам яқин дўстлик ришталарини ўрнатишдан манфаатдорлик билдирилди.
Хитойнинг Наннин ва Гуйлин шаҳарларида ўтказилган учрашувлардан якунида томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма тадбирлар, кўргазма ва бизнес миссияларни ташкил этишга келишиб олишди.