Ўзбекистон Озарбайжондаги “Маҳорат-2024” ҳарбий машғулотларида иштирок этади

© пресс-служба Министерства обороны АзербайджанаУзбекистан и Азербайджан начинают совместные учения "Мастерство-2024"
Узбекистан и Азербайджан начинают совместные учения Мастерство-2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Озарбайжон армия тезкор бўлинмалари жанговар самарадорлигини оширмоқчи.
TOШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Бугун Озарбайжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокидаги “Маҳорат-2024” машғулотлари бошланади, дея хабар берди мамлакат Мудофаа вазирлиги.
Қайд этилишича, Озарбайжон ва Ўзбекистон компьютер кўмагида қўшма тактик қўмондонлик штаб машғулотларини ўтказади.
Тадбирни ўтказишдан мақсад – икки мамлакат армияси тезкор бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш ва жанговар самарадорлигини ошириш.

“Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида тузилган 2024 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасига мувофиқ, икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида “Маҳорат-2024” компьютер кўмагида қўшма тактик қўмондонлик-штаб машқлари ўтказилади”, — дейилади хабарда.

Ҳарбий бошқарув институти Ҳарбий ўйинлар марказида бўлиб ўтадиган машғулотларга икки давлатдан 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар жалб этилади.
Машғулотлардан асосий мақсад қуйидагича:
Озарбайжон ва Ўзбекистон қўшинлари тезкор бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш ва жанговар самарадорлигини ошириш;
тезкор бўлинмалар командирларининг ҳарбий қарорлар қабул қилиш кўникмаларини, уларнинг ташаббускорлиги ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш.
“Маҳорат-2024” компьютер кўмагида тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари 6 октябрга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0