Президент матбуот хизматида янги тайинловлар амалга оширилди — тафсилотлар

© Sputnik / Ilya PitalevПортфель чиновника, фото из архива
Портфель чиновника, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2024
Oбуна бўлиш
Президент матбуот хизмати бош консультанти шуъба мудири бўлди.
TOШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти матбуот хизматида янги тайинловлар амалга оширилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг фармойиши билан президент матбуот хизмати бош консультанти лавозимида ишлаб келган Баҳодир Юнусов матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди.
Шунингдек, фармойиш билан Буюк Британиядаги Халт халқаро бизнес мактаби ва Бирмингем университетини тамомлаган Камила Гайнулина президент матбуот хизмати етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0