Ўзбекистон ерёнғоқлари энг кўп кимга сотилгани маълум бўлди

© Unsplash/Vladislav NikonovАрахис
Арахис - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2024
Oбуна бўлиш
Ерёнғоқ экспорти ўтган йилга қараганда ошди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг 8 ойида энг кўп ерёнғоқни Озарбайжонга экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Январь-август ойларида республика хорижга қиймати 7,4 млн долларга тенг бўлган 5,5 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.
“Ерёнғоқ экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 73,7 % га ошган”, — дейилади агентлик хабарида.
Ўзбекистон 8 ойда энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:
Озарбайжон – 1,0 минг тонна;
Россия – 892 тонна;
Қозоғистон – 707 тонна;
Қирғизистон – 558 тонна;
Покистон – 455 тонна;
Туркманистон – 347 тонна;
Германия – 330 тонна;
Хитой – 288 тонна.
Маълумот учун, ерёнғоқ таркибида барча муҳим аминокислоталарни ўз ичига олган катта миқдордаги оқсил мавжуд. Фойдали элементларга бой таркиби туфайли ерёнғоқ ҳужайраларни тиклашга, иммунитет тизимини мустаҳкамлашга, самарадорликни оширишга, қон томирларини мустаҳкамлашга, шунингдек стресснинг салбий таъсирини олдини олишга ёрдам беради.
Фойдали бўлиши учун, бошқа ёнғоқлар каби, уни меъёрида истеъмол қилиш керак. Шифокорларнинг фикрича, катталар кунига 20 граммдан кўп бўлмаган, болалар кунига тўртдан бештагача миқдорда мунтазам истеъмол қилиши мумкин. Чунки ёнғоқнинг кўплаб афзалликлари бўлса-да, улар 100% хавфсиз эмас.
Ушбу ёнғоқни беш ёшгача бўлган болалар, шунингдек, ошқозон-ичак тракти, варикоз ва бошқа қон томир патологиялари билан оғриган артроз, артрит, каби касалликлар оғриган одамларнинг рационига киритмаслик керак.
Янгиликлар лентаси
0