Самарқандда 27 сентябрь "Бутунжаҳон туризм куни" муносабати билан “Халқаро мототуристлар” ва "Silk Road Bazaar" миллий-ҳунармандчилик ва савдо фестиваллари бўлиб ўтди
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Самарқандда 27 сентябрь "Бутунжаҳон туризм куни" муносабати билан “Халқаро мототуристлар” ва "Silk Road Bazaar" миллий-ҳунармандчилик ва савдо фестиваллари бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Шаҳарнинг Ислом Каримов кўчасида ҳунармандларнинг кенг кўламли кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этишди. Улар орасида Бухоро зардўзлик маҳсулотлари, Шаҳрисабз кашталари, миллий қўғирчоқлар, қўй жунидан тикилган бош кийимлар, заргарлик буюмлари ва бошқаларни учратиш мумкин бўлди.''Ҳунарманд'' уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилишича, тадбирда Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятлардан келган 60 нафар ҳунарманд иштирок этди.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этишди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Самарқандда 27 сентябрь "Бутунжаҳон туризм куни" муносабати билан “Халқаро мототуристлар” ва "Silk Road Bazaar" миллий-ҳунармандчилик ва савдо фестиваллари бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шаҳарнинг Ислом Каримов кўчасида ҳунармандларнинг кенг кўламли кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этишди. Улар орасида Бухоро зардўзлик маҳсулотлари, Шаҳрисабз кашталари, миллий қўғирчоқлар, қўй жунидан тикилган бош кийимлар, заргарлик буюмлари ва бошқаларни учратиш мумкин бўлди.
''Ҳунарманд'' уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилишича, тадбирда Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятлардан келган 60 нафар ҳунарманд иштирок этди.