Анонс: паралимпия чемпиони Тоштемиров ва мураббий Қўзиев Sputnik меҳмони бўлади

© SputnikРедакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкента
Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон паралимпиячилари қандай қилиб тарихдаги энг яхши натижани қайд этишди? Бу саволга Sputnik Ўзбекистон матбуот марказининг навбатдаги анжуманида жавоб берилади.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Эртага, 30 сентябрь куни соат 17.00да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Меҳмон сифатида пара таэквондочи Асадбек Тоштемиров ва пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Бобур Қўзиев таклиф этилган.
Шу йилнинг 28 августдан 8 сентябргача Парижда бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида К44 классининг -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Асадбек Тоштемиров олтин медални қўлга киритди. У чемпионлик жангида мексикалик Луис Нахерага ҳеч қандай имкон қолдирмади.
Ўзбекистон паралимпиячилари қандай қилиб тарихдаги энг яхши натижани қайд этишди? Бу саволга Sputnik Ўзбекистон матбуот марказининг навбатдаги анжуманида жавоб берилади.
Иштирокчилар:
Пара таэквондо бўйича паралимпия чемпиони Асадбек Тоштемиров;
Пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Бобур Қўзиев.
Тадбир меҳмонлари Олимпия ўйинларида ғолдибликни қўлга киритишда енгиб ўтилган қийинчиликлар, кейинги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳақида сўзлаб беришади.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.
Янгиликлар лентаси
0