ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистонда бўлиб ўтаётган стенддан отиш бўйича Осиё кубогида 6 та медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида стенддан отиш бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини якунлади. Қайд этилишича, жорий йил бошида қитъа чемпионатида олтин медални қўлга киритган Беҳруз Шарапов бу гал ҳам ғолибликка эришиб, скит дастурида айни пайтда қитъанинг энг кучли спортчиларидан бири эканини яна бир карра кўрсатди. Батафсил:
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида стенддан отиш бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистонда бўлиб ўтаётган стенддан отиш бўйича Осиё кубогида 6 та медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида стенддан отиш бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини якунлади.
"Қувонарлиси, унда мерганларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди", —дейилади қўмитас хабарида.
Қайд этилишича, жорий йил бошида қитъа чемпионатида олтин медални қўлга киритган Беҳруз Шарапов бу гал ҳам ғолибликка эришиб, скит дастурида айни пайтда қитъанинг энг кучли спортчиларидан бири эканини яна бир карра кўрсатди.