Тошкентда SputnikPRO маҳорат дарси бўлиб ўтди — видео, фото
18:14 28.09.2024 (янгиланди: 16:25 30.09.2024)
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети биносида “Янгиликлар билан ишлаш: ахборот манбалари, яратиш ва тақдим этиш” мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
SputnikPRO лойиҳаси доирасида “Россия сегодня” медиа гуруҳининг РИА Новости агентлиги иқтисодий ахборотлар таҳририяти бошлиғи ўринбосари Ирина Андреева янгиликлар нима,улар нима учун кераклиги ва янгиликлар кун тартибини яратиш устида қандай ишлаш кераклиги ҳақида сўзлаб берди.
Тренингда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети талабалари ва ўқитувчилари иштирок этди.
Андрееванинг сўзларига кўра, янгиликлар ва манбалар билан ишлаш қобилияти нашрга ўқувчилар эътиборини жалб қилиш ва доимийлигини ошириш имконини беради.
Бунинг учун доимо тезкор ишлаш ва янгиликларни тўлдириб, асл манбадан олинган маълумотларни аниқлаб олиш керак.
© Sputnik/Зафар ХалиловВ УзГУМЯ в Ташкенте прошел SputnikPRO
В УзГУМЯ в Ташкенте прошел SputnikPRO
© Sputnik/Зафар Халилов
“Сизнинг вазифангиз янгиликларни аниқлаш, маълумотни тўлиқроқ қилиш учун аниқлаштириш ва уни тезда ўқувчига етказишдир. Ўқувчи биладики, агар у тўғри ва тасдиқланган маълумотларни ўқишни истаса, сизнинг сайтингизга кириши керак”, — деди Андреева.
Бундан ташқари, ўқувчиларнинг қизиқишини тушуниш ва рақамлар билан ишлашни билиш муҳимдир.
“Одамларни кўпроқ рақамлар қизиқтиради. Биз қанчалик ақлли эканлигимиз ҳақида эмас, балки ўқувчи биздан кутаётганини гапирамиз. Масалан, заводда ўртача иш ҳақи қанча? Қанча одам у ерга ишга кириши мумкин? Завод суғурта ва қўшимча тўловлар билан таъминлайдими? У ерда ошхона борми? Буларнинг барчаси ўқувчилар учун катта аҳамиятга эга”, — дея тушунтирди Андреева.
Шунингдек, матн қайси платформалар (ижтимоий тармоқлар) учун яратилаётгани ва кимга фойдали бўлишини тушуниш ҳам муҳимдир.
© Sputnik/Зафар ХалиловВ УзГУМЯ в Ташкенте прошел SputnikPRO
В УзГУМЯ в Ташкенте прошел SputnikPRO
© Sputnik/Зафар Халилов
“Ақлли матнлар ажойиб, лекин кўпчилик оддий ташвишлар билан яшайди: қандай қилиб ишга кириш мумкин? Оилани қандай боқиш мумкин? Болаларни катта қилиш, уй қуриш ва нафақагача маблағ йиғиб қўйиш. Шу боис, янгиликлар ҳар доим шахсий боғлиқликка эга бўлиши керак: агар янгилик сизга таъсир қилган бўлса, демак, у ўз ишини бажара олган бўлади”, — деб тушунтирди мутахассис.
Янгилик нима учун керак деган саволга келсак, Андреева бешта асосий сабабни таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, янгиликлар ахборот беради, тарбиялайди, ижтимоий бўғин бўлиб хизмат қилади, ҳокимиятни назорат қилади ва қарор қабул қилишга таъсир қилади.
© Sputnik/Зафар ХалиловВ УзГУМЯ в Ташкенте прошел SputnikPRO
В УзГУМЯ в Ташкенте прошел SputnikPRO
© Sputnik/Зафар Халилов
Учрашув савол-жавоб билан якунланиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, фойдали маслаҳатлар олишди.
© Sputnik/Зафар ХалиловВ УзГУМЯ в Ташкенте прошел SputnikPRO
В УзГУМЯ в Ташкенте прошел SputnikPRO
© Sputnik/Зафар Халилов
Маълумот учун: SputnikPRO – Sputnik агентлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган ОАВ соҳасидаги халқаро таълим лойиҳаси ҳисобланади. Бу журналистлар, матбуот котиблари, блогерлар ва олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган бўлимларининг юқори курс талабалари учун энг яхши рус ва хорижий медиа-менежерлар, экспертлар ва агентликнинг етакчи мутахассислари томонидан ноёб семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарслари тизимидир.