https://sputniknews.uz/20240927/qurilish-obektlariga-500-nafar-nazoratchi-biriktiriladi-45865089.html
Қурилиш объектларига 500 нафар назоратчи бириктирилади
Қурилиш объектларига 500 нафар назоратчи бириктирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қурилишларда назорат кучайтирилади. Давлат ҳсиобида қурилаётган объектларда видеокамералар ўрнатилади. 27.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-27T13:58+0500
2024-09-27T13:58+0500
2024-09-27T14:05+0500
қурилиш
қурилиш вазирлиги
назорат
президент
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29479332_0:100:2991:1782_1920x0_80_0_0_7fadf56cc5f1b86d5e6bbd4f790dfcfd.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Айни дамда Ўзбекистон ҳудудида қурилаётган 30 мингга яқин объектларга 500 нафар назоратчи номма-ном бириктирилади, деди АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов.Назоратчилар боди-камералар билан таъминланган. Қурилиш объектларида аниқланган хато ва камчиликларни жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудий инспекцияларда қурувчи-операторлар штаби ташкил қилинади.Ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорт ўрнатилади. Агар бундай турдаги паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади. Қурилиш паспортида қурилишга тааллуқли барча шаҳарсозлик ҳужжатлари бўлиши шарт.Ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилмоқда. Бу орқали шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтмасдан ўзбошимчалик билан бошлаб юборилган қурилишларни ўз вақтида тўхтатиш чоралари кўрилади.Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрда бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳудудида олиб борилаётган қурилиш объектларида назоратни кучайтириш вазифани қўйган эди.
https://sputniknews.uz/20240927/qurilish-talim-turizm-va-sanoat-mirziyoev-loyihalar-taqdimoti-45861915.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29479332_135:0:2866:2048_1920x0_80_0_0_1f90556fd42a126ec9052bbdb36d56fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурилиш, қурилиш вазирлиги, назорат, президент, жамият
қурилиш, қурилиш вазирлиги, назорат, президент, жамият
Қурилиш объектларига 500 нафар назоратчи бириктирилади
13:58 27.09.2024 (янгиланди: 14:05 27.09.2024) Ўзбекистонда қурилишларда назорат кучайтирилади. Давлат ҳсиобида қурилаётган объектларда видеокамералар ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Айни дамда Ўзбекистон ҳудудида қурилаётган 30 мингга яқин объектларга 500 нафар назоратчи номма-ном бириктирилади, деди АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов.
Назоратчилар боди-камералар билан таъминланган. Қурилиш объектларида аниқланган хато ва камчиликларни жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудий инспекцияларда қурувчи-операторлар штаби ташкил қилинади.
Давлат ҳисобидан қурилаётган барча объектга тоифасига қараб камида 2 тадан видеокамера ўрнатилади. Кузатув қурилмаси операторлар штабига маълумотларни онлайн етказиб туради. Шу орқали қурилиш жараёнлари, буюртмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик, пудратчининг ички назорат ишлари доимий давлат назоратида бўлади.
Ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорт ўрнатилади. Агар бундай турдаги паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади. Қурилиш паспортида қурилишга тааллуқли барча шаҳарсозлик ҳужжатлари бўлиши шарт.
Ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилмоқда. Бу орқали шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтмасдан ўзбошимчалик билан бошлаб юборилган қурилишларни ўз вақтида тўхтатиш чоралари кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрда бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳудудида олиб борилаётган қурилиш объектларида назоратни кучайтириш вазифани қўйган эди.