https://sputniknews.uz/20240926/garb-energetika-raqobat-putin-45856715.html
Ғарб ёқилғи-энергетика соҳасида рақобатга дош бера олмаяпти — Путин
Ғарб ёқилғи-энергетика соҳасида рақобатга дош бера олмаяпти — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин “Россия энергетика ҳафталиги” халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. 26.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-26T18:00+0500
2024-09-26T18:00+0500
2024-09-26T18:01+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
владимир путин
энергетика
росатом
ғарб
мдҳ
брикс (brics)
еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45855359_0:159:3073:1888_1920x0_80_0_0_9fc5434ff0ab2d550daf3fbe6b1eeda9.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ғарб рақобатга дош бера олмаяпти ва ёқилғи-энергетика комплекси технологияларига киришни тўсиб қўймоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия энергетика ҳафталиги” халқаро форумининг ялпи мажлисида маълум қилди.Путининг сўзларига кўра, замонавий энергетика асосий тармоқлардан бири жаҳон тараққиётининг ҳақиқий пойдевори ҳисобланади. Қачонки у хотиржам, шаффоф ва тушунарли қоидаларга мувофиқ ишласа, конлар ўзлаштирилса ва ресурслар қайта ишланса, бозорга етказиб бериш узлуксиз амалга оширилса – буларнинг барчаси иқтисодий юксалиш, ижтимоий соҳа, фуқаролар фаровонлигини юксалтириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.Унинг қайд этишича, афсуски, ноқонуний санкциялар механизмларини ўзлаштирган ва улардан энергетика соҳасида ўз манфаати учун фойдаланиши мумкинлигига ишонадиганлар томонидан бу ҳақиқат камроқ ҳисобга олинади.“Тарихан жаҳон энергетика бозорини қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг асосий элементлари Ғарб қўлида тўпланган эди”, дея ўз сўзини давом эттирди Россия раҳбари.Ўз платформасига киришни ёпиш орқали Ғарб фақат муқобил ечимлар, муқобил логистика, суғурта, халқаро тўлов тизимлари ва технологик инновацияларни ривожлантиришга туртки бўлди.Таъкидланишича, замонавий дунё тубдан, қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар даврига кирди.Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг энергия экспортининг 90 фоиздан ортиғи дўст мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.Россия тўлақонли илмий ва ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш орқали энергетика соҳасидаги ҳамкорларининг технологик суверенитетини мустаҳкамлашга тайёр.Қайд этилишича, 2030 йилга келиб, Россия ривожлантираётган халқаро транспорт йўлаклари бўйича юк ташиш ҳажми 2021 йил даражасига нисбатан 1,5 бараварга ошиши керак.
https://sputniknews.uz/20240926/rosatom-kichik-modul-reaktorlar-uzatom-45849132.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45855359_172:0:2901:2047_1920x0_80_0_0_5016aa581f32938c25134ea3e84a21b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия, владимир путин, энергетика, росатом, ғарб, мдҳ, брикс (brics), еоии, газ, экспорт
дунё янгиликлари, дунёда, россия, владимир путин, энергетика, росатом, ғарб, мдҳ, брикс (brics), еоии, газ, экспорт
Ғарб ёқилғи-энергетика соҳасида рақобатга дош бера олмаяпти — Путин
18:00 26.09.2024 (янгиланди: 18:01 26.09.2024) Владимир Путин “Россия энергетика ҳафталиги” халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ғарб рақобатга дош бера олмаяпти ва ёқилғи-энергетика комплекси технологияларига киришни тўсиб қўймоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия энергетика ҳафталиги” халқаро форумининг ялпи мажлисида маълум қилди.
Путининг сўзларига кўра, замонавий энергетика асосий тармоқлардан бири жаҳон тараққиётининг ҳақиқий пойдевори ҳисобланади. Қачонки у хотиржам, шаффоф ва тушунарли қоидаларга мувофиқ ишласа, конлар ўзлаштирилса ва ресурслар қайта ишланса, бозорга етказиб бериш узлуксиз амалга оширилса – буларнинг барчаси иқтисодий юксалиш, ижтимоий соҳа, фуқаролар фаровонлигини юксалтириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Унинг қайд этишича, афсуски, ноқонуний санкциялар механизмларини ўзлаштирган ва улардан энергетика соҳасида ўз манфаати учун фойдаланиши мумкинлигига ишонадиганлар томонидан бу ҳақиқат камроқ ҳисобга олинади.
“Тарихан жаҳон энергетика бозорини қўллаб-қувватловчи инфратузилманинг асосий элементлари Ғарб қўлида тўпланган эди”, дея ўз сўзини давом эттирди Россия раҳбари.
“Мен хомашё қазиб олиш, логистика, ресурс таъминотини суғурталаш бўйича инновацион ечимларни, шунингдек, ушбу операциялар учун тўловлар тизимини – бир сўз билан айтганда, технология билан бирга глобал энергия учун ўзига хос платформани ташкил этувчи нарсани назарда тутяпман. Ғарб элиталари бу хизматлардан ўзларига сиёсий ёқмаган мамлакатларга киришни тўсиб қўйишлари мумкин, деб ҳисобларди ва шу билан гўё уларни тараққиёт чегарасига қўйишади, лекин аслида уларни бозордан сиқиб чиқаришади. Мақсади аниқ: Ғарб рақобатни хоҳламайди, чунки у бунга дош бера олмайди ва кўпинча адолатли кураш шароитида ютқазади – ва дискриминацияга мурожаат қилиб, уни хаёлий Евро-Атлантика бирдамлиги, инсон ҳуқуқлари учун кураш ва ҳоказо ниқоби остида тақдим этади. Кўп предлоглар мавжуд”, — деди Путин.
Ўз платформасига киришни ёпиш орқали Ғарб фақат муқобил ечимлар, муқобил логистика, суғурта, халқаро тўлов тизимлари ва технологик инновацияларни ривожлантиришга туртки бўлди.
Таъкидланишича, замонавий дунё тубдан, қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар даврига кирди.
“Бутун 21-аср учун глобал ўсишнинг янги тўлқинини бошлаб берувчи кўп қутбли ривожланиш модели шаклланмоқда. Ва бу ўсиш Европа ёки Шимолий Америкада жамланмайди. Албатта, Европа иқтисодиётининг фундаментал асослари, Америка, улар жуда жиддий, кучли ва улар, албатта, ишлайди ва тормоз масофаси узоқ бўлади. Аммо барибир асосий ўсиш жаҳон иқтисодиётидаги ўз ўрнини аста-секин йўқотаётган Европа ёки Шимолий Америкада тўпланмайди, БРИКС мамлакатлари ва бизнинг уюшмамизга қўшилиш истагида бўлган давлатларда улар миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиш истиқболларини кўришади”, — дея тушунтирди Путин.
Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг энергия экспортининг 90 фоиздан ортиғи дўст мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
“Россия энергетика соҳасидаги ҳамкорлик географияси ва кўламини кенгайтирмоқда. Евросиё ҳамжамиятига, МДҲ мамлакатларига, Евросиё жанубига, динамик ўсиб бораётган, сиғимли бозорларга янги йўналишлар қурилмоқда. "Сибир қудрати" газ қувури орқали етказиб бериш ҳажми ортиб бормоқда. Суюлтирилган газ экспорти ўсишда давом этмоқда”, — деди у.
Россия тўлақонли илмий ва ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш орқали энергетика соҳасидаги ҳамкорларининг технологик суверенитетини мустаҳкамлашга тайёр.
“Росатом станциялари хорижда маҳаллий кадрлар тайёрлаш, янги объектлар учун муҳандислар, ишчилар ва менежерларни тайёрлаш билан бир вақтда қурилаётганда тинч атом соҳасидаги ҳамкорлик айнан мана шундай ривожланмоқда. Аслида, биз “Росатом”да айтганидек, шунчаки станция қурмаяпмиз, биз ҳамкорларимиз учун саноат, энергетика ва иқтисодиётнинг янги тармоғини яратмоқдамиз”, — деди Россия етакчиси.
Қайд этилишича, 2030 йилга келиб, Россия ривожлантираётган халқаро транспорт йўлаклари бўйича юк ташиш ҳажми 2021 йил даражасига нисбатан 1,5 бараварга ошиши керак.