Тошкентдан Москвага йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди

© Министерство транспорта республики УзбекистанВозобновлено движение пассажирских поездов по маршруту Ташкент - Москва - Ташкент после четырехлетнего перерыва
Возобновлено движение пассажирских поездов по маршруту Ташкент - Москва - Ташкент после четырехлетнего перерыва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2024
Oбуна бўлиш
Транспорт вазирлиги: 4 йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан Москвага йўловчи поездлари қатнови қайта тикланди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Тошкентдан Москвага йўловчи поездлари қатнови қайта тикланди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, мазкур йўналишда поездлар қатнови COVID-2019 пандемияси туфайли 2020 йилда тўхтатилган эди. 4 йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан Москвага йўловчи поездлари қатнови қайта тикланди.

“24 сентябрь куни соат 19:55 да 505-сонли Тошкент – Москва поезди “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан тантанали тарзда кузатилди. Ушбу таркиб сўнгги манзилга 27 сентябрь куни соат 23:12 да (Москва вақти билан) Павелецкий темир йўл вокзалига етиб боради”, — дейилади хабарда.

Москва – Тошкент йўналишидаги 506-сонли поезд қатнов эса 28 сентябрь куни Москва вақти билан соат 05:40 да Павелецкий вокзалидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатни бошлайди.
Ушбу йўналиш “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалига жорий йилнинг 1 октябрь куни эрта тонгда Тошкент вақти билан 08:25 да етиб келади.
Янгиликлар лентаси
0