Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: профессионал таълим тизими қандай ўзгаради?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2024
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
TOШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Профессионал таълим муассасалари негизида техникумлар тармоғини ривожлантириш таклиф этилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар бор:
333 та касб-ҳунар мактаби;
227 та техникум;
112 та коллеж.
Айтилишича, улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию системы профессионального образования и реформированию национальной системы квалификаций. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2024
Шавкат Мирзиёев касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Шу боис мазкур 3 турдаги муассасалар негизида техникумлар тармоғини ривожлантириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 600 та техникум ташкил этилади. Мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган 71 та муассаса биноси мактабларга айлантирилиб, 42 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, илгари коллежлар турли вазирлик ва идораларга қарашли эди. Энди бу тизимда бошқарув, ташкилий ва методик жиҳатдан ягона давлат сиёсати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади.
Шунингдек, техникумларнинг академик мустақиллигини кенгайтириш мўлжалланмоқда. Ўқиш муддатлари ва давомийлигини касб мураккаблиги ва ўқувчининг таълим даражасига қараб белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Техникумларда таълим сифати ва жозибадорлигини ошириш мақсадида халқаро таълим дастурлари йўлга қўйилади. Дастлаб, тажриба тариқасида, 14 та техникумда хорижнинг “BTEC” дастури жорий этилади.
“Битирувчиларга 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади ҳамда 200 дан ортиқ хорижий университетларга кириш имкони яратилади. Натижага қараб, бу тажриба босқичма-босқич бошқа техникумларга ҳам татбиқ этилиши мумкин”, — дея қайд этилган хабарда.
Қабул жараёнини иш берувчилар талаби асосида шакллантириш ҳам муҳим. Шу мақсадда электрон платформа яратилиб, унга барча вазирлик ва тармоқлар уланади. Техникумларнинг таълим дастурлари саноат тармоқлари, тадбиркорлар бирлашмалари, йирик иш берувчилар ва уюшмалар билан келишилганидан сўнг амалиётга киритилади.
Шунингдек, йиғилишда қуйидагилар маълум қилинди:
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш республика кенгашига Бош вазир раислик қилади. Унинг таркибида 24 та янги тармоқ кенгашлари тузилади.
Таълим соҳасидаги лойиҳалар офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолияти йўлга қўйилади.
Институт ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Миллий малака рамкасини янги таҳрирда қабул қилади.
Лавозим ва касблар классификатори қайта кўриб чиқилади, 100 га яқин замонавий касблар киритилиб, ҳозир амалиётда бўлмаганлари чиқариб ташланади.
Янгиликлар лентаси
0