https://sputniknews.uz/20240925/ayollar-raqam-savodxonlik-vebinar-45823777.html
Аёлларнинг рақамли саводхонлигини ошириш учун 24/7 режимида вебинар ўтказиш таклиф этилди
Аёлларнинг рақамли саводхонлигини ошириш учун 24/7 режимида вебинар ўтказиш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Марказий Осиё аёллари иштирокида халқаро форум бўлиб ўтмоқда. 25.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-25T11:29+0500
2024-09-25T11:29+0500
2024-09-25T11:54+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
форум
аёллар
тадбиркор
кредит
савдо
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28810199_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_49381b06824ae990b3eda8c7b0a8861a.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Тошкентда "Рақамли иқтисодиёт: аёллар тадбиркорлиги учун глобал интеграция кўприги" халқаро форуми бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Халқаро форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ишбилармон доира вакиллари иштирок этмоқда. Икки кун давомида Марказий Осиё давлатларидан 200 нафар тадбиркор аёллар қуйидагиларни муҳокама қилишади:Форумда сўзга чиққан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоеванинг сўзларига кўра, сўнги 6-7 йил ичида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, ҳунармадчиликни ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича хотин-қизларнинг билим ва кўникмаларини оширишга кўмаклашиш борасида натижалар бўй кўрсатмоқда.Унинг таъкидлашича, келгуси икки йилда кичик ва ўрта бизнесда хотин-қизларнинг улушини 40 фоизга ошириш бўйича мақсад қўйилган.Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳозирги вақтда жами аёллар сони 18 млндан ошиқ ва улар орасида ишсизлик 13 фоизни ташкил этади.Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги аёлларнинг рақамли саводхонлигини ошириш учун 24/7 режимида ўқув вебинарларни ривожлантириш зарур. “Uzum Market”нинг ҳамкорларни жалб қилиш ва ривожлантириш департаменти директори Артём Герасимовнинг сўзларига кўра, бу аёлларга онлайн бизнесини муваффақиятли бошлаш ва ривожлантиришга ёрдам беради.Бунинг сабаби шундаки, машғулотлардан ташқари янги бошловчилар кўпинча шахсий ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож.Форумнинг иккинчи куни электрон тижорат соҳасида янги касб топмоқчи бўлган 100 нафар тадбиркор ва хотин-қизлар учун офлайн маҳорат дарслари, шунингдек, 2 мингга яқин аёллар учун онлайн тарзда маҳорат дарслари ўтказилади. Форум ўз ишини 26 сентябрга қадар давом эттиради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28810199_598:38:3072:1894_1920x0_80_0_0_85dbdbffb2d8b630f3cc5f4b01c67750.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
жамият, ўзбекистон, тошкент, форум, аёллар, тадбиркор, кредит, савдо, ахборот технологиялари (it)
жамият, ўзбекистон, тошкент, форум, аёллар, тадбиркор, кредит, савдо, ахборот технологиялари (it)
Аёлларнинг рақамли саводхонлигини ошириш учун 24/7 режимида вебинар ўтказиш таклиф этилди
11:29 25.09.2024 (янгиланди: 11:54 25.09.2024) Эксклюзив
Тошкентда Марказий Осиё аёллари иштирокида халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Тошкентда "Рақамли иқтисодиёт: аёллар тадбиркорлиги учун глобал интеграция кўприги" халқаро форуми бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Халқаро форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ишбилармон доира вакиллари иштирок этмоқда.
Икки кун давомида Марказий Осиё давлатларидан 200 нафар тадбиркор аёллар қуйидагиларни муҳокама қилишади:
тадбиркор аёллари электрон тижоратни ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни ва имкониятлари;
рақамли молиявий технологиялар ёрдамида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва инвестиция жалб қилиш имкониятлари;
аёлларга тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асосларини ўргатишда сунъий интеллектни жорий этиш.
Форумда сўзга чиққан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоеванинг сўзларига кўра, сўнги 6-7 йил ичида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, ҳунармадчиликни ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича хотин-қизларнинг билим ва кўникмаларини оширишга кўмаклашиш борасида натижалар бўй кўрсатмоқда.
“Маълумотларга кўра, бугун юртимизда ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 205 мингдан ошди. Иқтисодиёт ва саноат тармоқларида аёллар улуши 46 фоизни ташкил этмоқда. Кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан, хусусан фермер хўжаликларининг 4 мингдан ортиғини хотин қизлар бошқармоқда”, — дея қайд этди у.
Унинг таъкидлашича, келгуси икки йилда кичик ва ўрта бизнесда хотин-қизларнинг улушини 40 фоизга ошириш бўйича мақсад қўйилган.
"Президент фармони билан жорий йилдан бошлаб аёлларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлигини ташкил этиш учун 100 млн доллар ажратилди. Оилавий тадбиркорликка ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи маҳаллаларда хотин-қизлар таклиф этаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди", — деди Парпибоева.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳозирги вақтда жами аёллар сони 18 млндан ошиқ ва улар орасида ишсизлик 13 фоизни ташкил этади.
“Ишсизлик кўрсаткичлари ва паст иқтисодий фаоллик даражасини бартараф этиш кўпгина омиллар қатори рақамли иқтисодиёт фаолиятида қўллашни чуқур ўзлаштириш билан ҳам боғлиқ бўлмоқда. Бу борадаги масалаларни ҳал этишда ана шундай форумда билдирилган самарали таклифлар, тавсиялар асос бўлиб хизмат қилади”, — дея хулоса қилди у.
Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги аёлларнинг рақамли саводхонлигини ошириш учун 24/7 режимида ўқув вебинарларни ривожлантириш зарур. “Uzum Market”нинг ҳамкорларни жалб қилиш ва ривожлантириш департаменти директори Артём Герасимовнинг сўзларига кўра, бу аёлларга онлайн бизнесини муваффақиятли бошлаш ва ривожлантиришга ёрдам беради.
“Кўпгина тадбиркорлар ўзларининг асосий ишларини ёки оилавий ишларини бирлаштирган ҳолда ўз бизнесларини бошлайдилар ва ресурслар ва вақт чекланган, шунинг учун таълим дастурлари мунтазам равишда мавжуд бўлиши керак. Қолаверса, менторлик воситасини амалиётга татбиқ этиш муҳим”, — деди Артём Герасимов.
Бунинг сабаби шундаки, машғулотлардан ташқари янги бошловчилар кўпинча шахсий ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож.
Форумнинг иккинчи куни электрон тижорат соҳасида янги касб топмоқчи бўлган 100 нафар тадбиркор ва хотин-қизлар учун офлайн маҳорат дарслари, шунингдек, 2 мингга яқин аёллар учун онлайн тарзда маҳорат дарслари ўтказилади.
"Марказий Осиё мамлакатлари давлат идоралари ва ишбилармон доиралари учун аёлларни рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга фаол жалб этиш, аёлларга тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асосларини ўргатиш учун энг тезкор ва самарали рақамли ечимлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрланади", — дейди тадбир ташкилотчилари.
Форум ўз ишини 26 сентябрга қадар давом эттиради.