Марказий Осиё давлатлари ва Малайзия ўртасида инвестицион электрон платформа яратилади

© Торгово-промышленная палата УзбекистанаМарказий Осиё давлатлари ва Малайзия ўртасида инвестицион электрон платформа яратилади
Марказий Осиё давлатлари ва Малайзия ўртасида инвестицион электрон платформа яратилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2024
Oбуна бўлиш
Платформа яратиш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан билдирилди.
TOШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Малайзия ҳамда Марказий Осиё давлатлари ўртасида инвестицион электрон платформа яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон-Малайзия бизнес кенгаши раиси Лим Чин Фуи бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
© Торгово-промышленная палата УзбекистанаМарказий Осиё давлатлари ва Малайзия ўртасида инвестицион электрон платформа яратилади
Между странами Центральной Азии и Малайзией планируют создать электронную инвестплатформу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2024
Марказий Осиё давлатлари ва Малайзия ўртасида инвестицион электрон платформа яратилади
Ташриф доирасида ССПда "Ўзбекистон - Малайзия" давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат қурилиш, энергия ресурсларини қайта ишлаш, нефт ва газ, қандолатчилик ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида иш юритувчи 50 нафардан ортиқ ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда экспорт-импорт ҳажмини ошириш бўйича фикр алмашишди.

“Суҳбат чоғида Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов томонидан Малайзия ҳамда Марказий Осиё давлатлари ўртасида инвестицион электрон платформа яратиш бўйича таклиф берилди ва хорижий ишбилармон доира вакиллари томонидан маъқулланиб, ушбу платформани ишга туширишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, ўтказилган музокаралар якунлари бўйича икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган кейинги қўшма ҳаракатлар белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0