https://sputniknews.uz/20240924/eoii-baholash-xizmat-yagona-bozor-45814500.html
ЕОИИда баҳолаш хизматларининг ягона бозори қачон ишга тушиши маълум бўлди
ЕОИИда баҳолаш хизматларининг ягона бозори қачон ишга тушиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Бу Иттифоқ мамлакатлари ҳудудидаги объектларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга ёрдам беради. 24.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-24T17:11+0500
2024-09-24T17:11+0500
2024-09-24T17:11+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
бозор
еик
москва
кўчмас мулк
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45809035_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_cbc5121f891bfb6f815b7a54aaf783dd.jpg
TOШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) баҳолаш хизматларининг ягона бозорини ишга туширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) тадбиркорликни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Лусине Тумян маълум қилди. Москвада бўлиб ўтган “Кўчмас мулк диққат марказида: баҳолаш, тартибга солиш, ривожлантириш” халқаро конференциясида ЕИК вакили сўзга чиқди. “Турли мамлакатларда кўчмас мулк бозорини ривожлантириш тенденциялари” конференциясининг сессияларидан бири Иттифоқнинг ягона бозорин ишга туширилишига бағишланди. Иштирокчилар мулкни баҳолаш хизматларининг ягона бозори фаолиятига тайёргарлик кўриш, баҳолаш фаолияти соҳасидаги ЕОИИ мамлакатлари қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, улар Иттифоқ мамлакатларида баҳолаш фаолиятини ривожлантириш учун ЕОИИ интеграцион салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳимлигини таъкидлашди. Қайд этилишича, баҳолаш хизматларининг ягона бозорининг пайдо бўлиши ЕОИИ мамлакатлари ҳудудида объектларнинг инвестиция жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.
https://sputniknews.uz/20240923/uzbekistan-eoii-tashqi-savdo-aylanma-45798365.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45809035_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_2935bacca726d13456ffba493f9b5e90.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, бозор, еик, москва, кўчмас мулк, иқтисод
еоии, бозор, еик, москва, кўчмас мулк, иқтисод
ЕОИИда баҳолаш хизматларининг ягона бозори қачон ишга тушиши маълум бўлди
Бу Иттифоқ мамлакатлари ҳудудидаги объектларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.
TOШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) баҳолаш хизматларининг ягона бозорини ишга туширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) тадбиркорликни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Лусине Тумян маълум қилди.
Москвада бўлиб ўтган “Кўчмас мулк диққат марказида: баҳолаш, тартибга солиш, ривожлантириш” халқаро конференциясида ЕИК вакили сўзга чиқди.
“Комиссия аъзо давлатлар билан биргаликда баҳолаш хизматлари ягона бозорининг узлуксиз ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратмоқда. У 2025 йилнинг бошида бошланиши керак. Жорий йилнинг сентябрь ойи охирида биз Маъмурий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган ҳолда ички давлат тартиб-қоидаларига юборилишини кутмоқдамиз”, — деди Тумян.
“Турли мамлакатларда кўчмас мулк бозорини ривожлантириш тенденциялари” конференциясининг сессияларидан бири Иттифоқнинг ягона бозорин ишга туширилишига бағишланди. Иштирокчилар мулкни баҳолаш хизматларининг ягона бозори фаолиятига тайёргарлик кўриш, баҳолаш фаолияти соҳасидаги ЕОИИ мамлакатлари қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди.
Шунингдек, улар Иттифоқ мамлакатларида баҳолаш фаолиятини ривожлантириш учун ЕОИИ интеграцион салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳимлигини таъкидлашди.
Қайд этилишича, баҳолаш хизматларининг ягона бозорининг пайдо бўлиши ЕОИИ мамлакатлари ҳудудида объектларнинг инвестиция жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.