Ўзбекистон Ёқутистонда ўтадиган Шимолий форумда иштирок этади
© CC BY 4.0 / Степанов Слава, geliovostok.ru /Якутск. Архивное фото
© CC BY 4.0 / Степанов Слава, geliovostok.ru /
Oбуна бўлиш
Форумда 17 давлатдан вакиллар қатнашади. Улар иқлим ўзгариши ва абадий музликларнинг эриши масалаларини муҳокама этишади.
TOШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ёқутистонда 24-27 сентябрь кунлари Барқарор ривожланиш бўйича бешинчи Шимолий форум бўлиб ўтади, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Барқарор ривожланиш бўйича бешинчи Шимолий форуми 17 та мамлакат экспертларини бирлаштиради. Форум Арктика минтақалари ва шаҳарларининг барқарорлиги, Шимолнинг барқарор ривожланиши учун глобал ҳамкорлик, Арктиканинг ижодий тармоқлари ва маданияти, иқлим ўзгариши ва абадий музликларнинг эриши масалаларига бағишланган.
Халқаро тадбир доирасида иқлим ўзгариши ва абадий музларнинг эриши бўйича II илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.
“Форум доирасида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Беларусь, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон, Камерун Республикаси, Кения, Мали ва бошқа мамлакатлардан олимлар, экспертлар, давлат, бизнес ва жамоат ташкилотлари вакиллари йиғилади. Ҳаммаси бўлиб 17 та давлатдан вакиллар иштирок этади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, форум доирасида Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Абадий музликларни ўрганиш институти базасида Марказий Осиёнинг совуқ ҳудудларини ўрганиш бўйича халқаро Хитой-Россия-Мўғулистон марказининг офиси очилади.
Шимолий форум — бу Россиянинг Арктика кенгашига раислик қилиш дастурига киритилган Шимолий ва Арктиканинг барқарор ривожланиши муаммолари ва истиқболларини муҳокама қилиш учун йиллик халқаро платформа.