Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарёдаги гидропостларга автоматик қурилмалар ўрнатади

© Министерство водных ресурсов и ирригации республики КазахстанКазахстан и Узбекистан определили 10 гидропостов на реке Сырдарья, где будут установлены системы автоматического учета воды
Казахстан и Узбекистан определили 10 гидропостов на реке Сырдарья, где будут установлены системы автоматического учета воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш истагини билдирди.
TOШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон сувнинг ҳисоби ва мониторингини юритиш мақсадида Сирдарёдаги 10 та гидропостда автоматик қурилмаларни жорий қилишга келишиб олишди. Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов учрашди. Томонлар гидропостларни автоматлаштириш ва Сирдарёдаги сув ҳисобини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилишди.
“Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон 10 та нуқта бўйича келишиб олди, уларда замонавий сув ҳисоблагичларини ўрнатиш режалаштирилган. Нуржан Нуржигитов мазкур лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан халқаро молия ташкилотлари ва компаниялари билан музокаралар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Норин-Сирдарё каскади сув омборларининг келаси йилги суғоришдан олдинги мавсуми учун ишлаш режимлари ҳам муҳокама қилинди.
Айтилишича, Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сув омборларини ишга тушириш бўйича прогноз жадвали тузилади ва сув таъминоти ҳажмлари тасдиқланади.

“Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга Оролни қутқариш халқаро жамғармаси йиғилишидаги фаол иштироки ва билдирилган таклифлари учун катта раҳмат. Ўтган бир йил давомида ҳамкорликдаги ишимиз ижобий натижалар бераётганига амин бўлдик, шу боис яқин икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз. Биз кўп масалалар бўйича умумий қарашларга эгамиз. Бу мавжуд масалаларнинг аксариятини ўзаро манфаатли асосда ҳал қилиш имконини беради”, — деди Нуржан Нуржигитов.

Шавкат Ҳамроев, ўз навбатида, Ўзбекистон Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш истагини билдирди.
“Ўзбекистон Қозоғистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислигини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Биз эса бу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, биргаликда лойиҳалар устида ишламоқчимиз. Масалан, Сирдарё ва Амударё ҳавзалари экотизимларини сақлаш, маҳаллий аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, кичик ва маҳаллий сув ҳавзаларини тиклаш ва бошқалар”, – деди Ҳамроев.
Ўзбекистон томони маълум қилишича, учрашувда Оролбўйи минтақасида сув, экологик ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган умумий қиймати 25,3 млн доллар бўлган лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, томонлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Минтақавий стратегияни ишлаб чиқишни ҳам кўриб чиқишди. Музокаралар якунида вазирлар учрашув баённомасини имзолашди.
© Министерство водных ресурсов и ирригации республики КазахстанКазахстан и Узбекистан определили 10 гидропостов на реке Сырдарья, где будут установлены системы автоматического учета воды
Казахстан и Узбекистан определили 10 гидропостов на реке Сырдарья, где будут установлены системы автоматического учета воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2024
Казахстан и Узбекистан определили 10 гидропостов на реке Сырдарья, где будут установлены системы автоматического учета воды
Маълумот учун, Сирдарё оқими Қирғизистоннинг тоғли қисмида (74%) ҳосил бўлган, юқори оқимининг кичик қисми Хитойда жойлашган. Сирдарё Ўзбекистонни (441 км), Тожикистонни (144 км) кесиб ўтиб, Қозоғистон ҳудудида (1627 км) Орол денгизига қуйилади. Сирдарё Марказий Осиёдаги энг йирик дарёлардан бири бўлиб, Фарғона водийсининг шарқий қисмида Норин ва Қорадарёнинг қуйилишида ҳосил бўлган сув миқдори бўйича иккинчи, узунлиги бўйича Ўрта Осиёда биринчи ўринда туради.
Янгиликлар лентаси
0