Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда фильм суратга олади

© Национальный центр развития кинематографииХитойда Ўзбек кино кунлари очилиши бўлиб ўтди.
Хитойда Ўзбек кино кунлари очилиши бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2024
Oбуна бўлиш
Хитойда Ўзбек кино кунлари очилиши бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой “Мени кут” номли бадиий фильм суратга олади, дея хабар берди Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот хизмати.
Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилаётган Ипак йўли халқаро кинофестивали доирасида Ўзбек кино кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда томошабинлар эътиборига “Баҳодир Ялангтўш” фильми ҳавола этилди.
© Национальный центр развития кинематографииХитойда Ўзбек кино кунлари очилиши бўлиб ўтди.
Узбекское кино показывают в Китае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2024
Хитойда Ўзбек кино кунлари очилиши бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Хитой вакиллари билан “Мени кут” бадиий фильми бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.
“Бу каби қўшма лойиҳалар нафақат кино соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради, балки Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик, маданий ва ижтимоий алоқаларни юқори даражаларга олиб чиқади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, кино кунлари доирасида “Ўзбек киносида маданиятлараро ҳамкорлик бўйича янги ташаббуслар” мавзусида форум ҳам ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0