Парламент сайловлари: МДҲ халқаро кузатувчиларининг бир қисми аккредитациядан ўтказилди
© Sputnik/Рамиз БахтияровЗдание Центральной избирательной комиссии Узбекистана в Ташкенте.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
МСК: Сайловларни кузатиш учун жами 1 000 нафардан ортиқ халқаро ва хорижий кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этувчи МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲ ПАнинг халқаро кузатувчилари аккредитациядан ўтказилди.
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловларида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Унга кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ Парламент Ассамблеяси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси каби халқаро ташкилотлардан юборилган кузатувчиларнинг бир қисми аккредитация қилинди.
МДҲ Ижроия қўмитасидан 3 нафар;
МДҲ ПАдан 9 нафар аъзо, шу жумладан, икки нафар узоқ муддатли кузатувчи.
"Сайловларни кузатиш учун жами 1 000 нафардан ортиқ халқаро ва хорижий кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда", — дейилади МСК хабарида.
50 та давлатдан 400 га яқин;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти каби 21 та халқаро ташкилотлардан қарийб 500 нафарга яқин;
26 та хорижий давлат сайлов комиссиялардан 60 нафар.
Айтилишича, кузатувчиларни аккредитациядан ўтказмоқчи бўлган хорижий ва халқаро ташкилотлар ўз давлатларидан туриб “E-Saylov” ахборот тизимига кириши ҳамда белгиланган намунадаги маълумотларни электрон тарзда киритиб, кўриб чиқиш учун юбориш имкониятига эга.
"Аккредитациядан ўтган хорижий кузатувчиларнинг мандатлари ҳам тизим орқали автоматик тарзда электрон шаклда мутлақо янги кўринишда шаклланади", — дея аниқлик киритилган хабарда.
Шунингдек, мажлисда Марказий сайлов комиссияси ҳузурида Тезкор ахборот бериш марказини – “Cаll-center”ни ташкил этиш ва унинг низомни тасдиқлаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.
“Cаll-center” орқали фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни марказлаштирилган ҳолда қабул қилиб, уларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилади.
“Cаll-center”нинг асосий вазифалари:
сайлов кампанияси даврида фуқаролар билан реал вақт режимида мулоқотни йўлга қўйиш
аҳолига сайлов комиссияларининг фаолияти, сайлов жараёнининг босқичлари ҳақидаги тўлиқ ва ишончли ахборотни етказиш
фуқароларнинг сайлаш ҳамда мурожаат қилишга доир ҳуқуқлари сўзсиз амалга оширилиши учун зарур шароитлар яратиш ҳамда уларнинг сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёнларидан хабардорлик даражасини ошириш.