https://sputniknews.uz/20240923/migratsiya-hukumat-tayinlovlar-45800678.html
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Беҳзод Мусаев эса Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланади. 23.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-23T17:50+0500
2024-09-23T17:50+0500
2024-09-23T17:50+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
миграция
мигрантлар
беҳзод мусаев
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/17/45801096_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c968f9e30288c086c9b2ad566848ed57.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди, деб ёзмоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталди.Президент куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди.Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.Давлат раҳбари мамлакат олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.Агентликка фуқароларнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/17/45801096_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7474eefd27c881813d58f9bbf395a9c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, миграция, мигрантлар, беҳзод мусаев, янги тайинлов
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, миграция, мигрантлар, беҳзод мусаев, янги тайинлов
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди
Беҳзод Мусаев эса Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланади.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди, деб ёзмоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталди.
Президент куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.
Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди.
“Шу муносабат билан Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди”, — дейилади хабарда.
Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.
Давлат раҳбари мамлакат олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
“Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади”, — деб ёзади Асадов.
Агентликка фуқароларнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.