Хитойлик инвесторлар Тошкент вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қуради

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишҚуёш панеллари
Қуёш панеллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2024
Oбуна бўлиш
Хитой компаниясига 621 гектар ер майдони ажратилди. Лойиҳа қиймати 150 млн доллар.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Бўка туманида қуёш фотоэлектр станциясининг қурилиш лойиҳаси бошланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Қайд этилишича, Бўка тумани ҳокими Хитой Халқ Республикасининг "China DaTang Corporation" компанияси вакиллари билан биргаликда "Бўка" маҳалласида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

“Лойиҳа тақдимоти билан танишилди. Уни амалга ошириш жараёнлари, кутилаётган натижа ва келгусидаги режалар тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, 263 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, президентнинг тегишли қарорига асосан хитойлик инвесторлар 621 гектар ер майдонида лойиҳа қиймати 150 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда ҳаво узатиш тармоғини қуради.
Янгиликлар лентаси
0