“World cleanup day”: Ўзбекистон ҳудудлари 36,5 тонна чиқиндидан тозаланди
© Министерство экологииWorld cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
© Министерство экологии
Oбуна бўлиш
“Бутунжаҳон тозалик куни” тадбирларида республика бўйича 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
TOШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Кеча, 20 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “World cleanup day” — “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Министерство экологииWorld cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
World cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
© Министерство экологии
Тадбирда Экология вазири Азиз Абдуҳакимов, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази, Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамда тизим ташкилотлар вакиллари, ёш эко-фаоллар, мактаб ўқувчилари, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
“Чиқиндидан тозаланадиган жойдан чиқинди ташланмайдиган жой покизароқдир. Шунинг учун, аввало, чиқиндиларни дуч келган жойга ташламаслик керак. Асосий мақсадимиз кенг жамоатчиликнинг чиқиндиларга бўлган муносабатини ўзгартириш ва бу орқали чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш. Аслида, фақат “Бутунжаҳон тозалик куни”да эмас, ҳар куни атроф-муҳитни тоза сақлашимиз лозим”, - деди Азиз Абдуҳакимов.
© Министерство экологииWorld cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
World cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
© Министерство экологии
Акция давомида иштирокчилар вазир бошчилигида белгиланган ҳудудни чиқиндилардан тозалашди. Шунингдек, 12 та жамоа плоггинг мусобақасида беллашди. Унда 120 кг чиқинди тўплаган Тошкент вилоятининг 31-мактаб жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Плоггинг давомида жами 575,13 кг чиқинди йиғилди. Акция давомида тўпланган 100 кг пластик идишлар қайта ишлаш учун юборилди.
© Министерство экологииWorld cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
World cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
© Министерство экологии
Бундан ташқари, ёш эко-фаол рассомлар томонидан атроф-муҳитни озода сақлашга доир суратлар чизилди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
© Министерство экологииWorld cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
World cleanup day: регионы страны очищены от 36,5 тонны мусора
© Министерство экологии
“Бутунжаҳон тозалик куни” тадбирларида республика бўйича 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудлар жами 36,506 тонна чиқиндилардан тозаланди.
Маълумот учун, “World cleanup day” акцияси дастлаб 2008 йилда Эстонияда бўлиб ўтган. 2023 йилда ҳаракат 211 мамлакатдан 19,1 миллион кишини сафарбар қилгани учун БМТнинг Барқарор ривожланиш мукофотига сазовор бўлди. Ўзбекистонда 2019 йилдан буён Бутунжаҳон тозалик куни нишонланади.