https://sputniknews.uz/20240921/eoii-bmt-bosh-assambleyasi-kuzatuvchi-45777617.html
ЕОИИ БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомини олишни режалаштирмоқда
ЕОИИ БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомини олишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев 20 сентябрь куни БМТ Бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Цзюньхуа билан музокаралар ўтказди.
2024-09-21T18:30+0500
2024-09-21T18:30+0500
2024-09-21T18:37+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
бмт
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44559108_0:168:3043:1880_1920x0_80_0_0_6573b6d469d7a2724dd3d3c2746d3fdc.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев 20 сентябрь куни БМТ Бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Цзюньхуа билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Ли Цзюньхуа билан суҳбат чоғида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва БМТ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.Хусусан, томонлар БМТ Бош Ассамблеясида ЕОИИ учун кузатувчи мақомини олиш бўйича ишларни фаоллаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.ЕИК ҳайъати раҳбари ЕОИИ фаолиятининг асосий натижалари тўғрисида гапирди ва у ташкил этилганидан бери аксарият макроиқтисодий кўрсаткичларда ижобий динамикани қайд этди.Ўз навбатида, Ли Цзюньхуа ЕОИИ минтақавий иқтисодий интеграция бўйича халқаро ташкилотлар ўртасида муҳим роль ўйнаганини таъкидлаб, мазкур учрашув ЕИК ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.
https://sputniknews.uz/20240919/eoii-mamlakatlar-savdo-hajm-volvach-45743110.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44559108_157:0:2888:2048_1920x0_80_0_0_d76d9213b98e8cc967a08522abcaa756.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии бмт бош ассамблеяси кузатувчи
еоии бмт бош ассамблеяси кузатувчи
ЕОИИ БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомини олишни режалаштирмоқда
18:30 21.09.2024 (янгиланди: 18:37 21.09.2024) Томонлар БМТ Бош Ассамблеясида ЕОИИ учун кузатувчи мақомини олиш бўйича ишларни фаоллаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев 20 сентябрь куни БМТ Бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Цзюньхуа билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди. Ли Цзюньхуа билан суҳбат чоғида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва БМТ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Хусусан, томонлар БМТ Бош Ассамблеясида ЕОИИ учун кузатувчи мақомини олиш бўйича ишларни фаоллаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
“Бу йўналишда ҳамкорликдаги фаолиятимизни тизимли йўлга қўйиш учун зарур саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрмиз. Ишончим комилки, бугунги музокаралар мулоқотимизни мустаҳкамлаш ва алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беради”, – деди Бакитжан Сагинтаев.
ЕИК ҳайъати раҳбари ЕОИИ фаолиятининг асосий натижалари тўғрисида гапирди ва у ташкил этилганидан бери аксарият макроиқтисодий кўрсаткичларда ижобий динамикани қайд этди.
Ўз навбатида, Ли Цзюньхуа ЕОИИ минтақавий иқтисодий интеграция бўйича халқаро ташкилотлар ўртасида муҳим роль ўйнаганини таъкидлаб, мазкур учрашув ЕИК ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.