Қишлоқ хўжалигидаги натижалар ва режалар: Мирзиёев тақдимот билан танишди
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев 19 сентября ознакомился с презентацией о ходе реализации реформ в сельском хозяйстве.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Президент боғ ва токзорларни саноатлашган тарзда барпо этиш муҳимлигини айтди.
TOШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ижросига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда 136 та туманда 1 миллион гектардан зиёд ерда пахта етиштирилади. Ҳосилдорликни ошириш мақсадида бу йил, одатдагиларига қўшимча, 42 та истиқболли ва 18 та хорижий навлар экилган. Жумладан, илк бор Хитой, Ҳиндистон ва Туркиядан олиб келинган навлар қарийб 100 минг гектарда етиштирилмоқда.
Шунингдек, янги тажрибалар сифатида 112 минг гектарга тиндирилган уруғ, 200 минг гектарга вилоятлараро ва туманлараро навлар алмашлаб экилди.
Мутасаддилар ушбу янгиликларнинг натижалари ва келгуси йил уни янада кенгайтириш режалари юзасидан ахборот берди. Давлат раҳбари хориждан уруғ олиб келишда рақобат муҳитини яратиш, пахта етиштириш агротехникасини ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Навларни синашнинг янги тизими жорий қилиниши белгиланди. Унга кўра, 31 та элита уруғчилик хўжалиги ва 6 та уруғлик тайёрлаш цехидаги давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилади. 46 та уруғчилик корхонаси бирлаштирилиб, ҳудудларда 13 та замонавий корхона ташкил этилади. Янги уруғлар 2 йилда экишга жорий қилинади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев 19 сентября ознакомился с презентацией о ходе реализации реформ в сельском хозяйстве.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентября ознакомился с презентацией о ходе реализации реформ в сельском хозяйстве.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистонда 266 минг гектар боғ ва 132 минг гектар токзор бор. Ҳудудларда яхши фойдаланилмаётган ерлар, бўш адирлар кўп.
Таъкидланишича, энди бундай ерларда мевали боғлар, жумладан, узумзор ва олмазорлар барпо этишнинг янги тизими жорий қилинади.
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳудудларнинг ихтисослашуви ҳамда тупроқ-иқлим шароитини инобатга олиб, лойиҳаларнинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқади. Ерни тайёрлаш, кўчат олиш, экиш ва суғориш тизимлари ўрнатиш ҳамда боғ ҳосилга киргунча 3 йил парваришлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Янги ташкил этилган саноатлашган боғларга 100 фоиз замонавий сув тежовчи технологиялар ўрнатилади.
Шунингдек, бундай лойиҳаларга ер ажратиш тизими ҳам ўзгаради. Маҳаллий ҳокимлар ҳосилдорлиги паст ерлар ўрнида боғ барпо этиш бўйича таклиф киритади. Улар очиқ электрон танлов асосида 30 йил муддатгача ижарага берилади.
Президент боғ ва токзорларни саноатлашган тарзда барпо этиш муҳимлигини айтди.
“Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг энг яхши тажрибаларини татбиқ қилган ҳолда ривожлантириш”, – деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев 19 сентября ознакомился с презентацией о ходе реализации реформ в сельском хозяйстве.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентября ознакомился с презентацией о ходе реализации реформ в сельском хозяйстве.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тақдимотда иссиқхона хўжаликларидан ҳам самарали фойдаланиш, уларни электр энергияси, табиий газ ва айланма маблағ билан таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Пахта ва ғалла етиштирувчилар ихтиёридаги насосларни модернизация қилиш учун бир марталик субсидия ажратишни йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Бу орқали электр энергияси сарфи ва суғориш вақтини 60 фоизгача камайтиришга, пировард натижада маҳсулот таннархини пасайтиришга эришилади.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, уларни такомиллаштириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.