Келгуси Олимпия ўйинларида йўлланмалар турини кўпайтириш зарур — Президент

© Пресс-служба президента Узбекистана презиШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2024
Oбуна бўлиш
Келгуси Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар иштирок этаётган мусобақалар турини кўпайтриш зарур.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Спорт вазирлиги раҳбарияти билан бўлган учрашувда 2028 йилда Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида йўлланмалар сони ва мусобақалар турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
“Мисол учун, Олимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича 48 та, сув спорти турларида 49 та дастур мавжуд. Лекин вакилларимиз уларда 5 ва 4 та йўлланма билан қатнашди, холос.
Теннис, ўқ отиш, гимнастика, велоспорт бўйича федерациялар ҳам, шароит ҳам бор. Юнон-рум кураши, от спорти, қиличбозлик, эшкак эшиш бўйича ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўп. Чим устида хоккей, баскетбол, гандбол, регби, сув полоси каби жамоавий спорт турларини ҳам ривожлантириш зарур, - дейилади хабарда.
Шунингдек, келгуси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Осиё ва Параосиё ёшлар ўйинлариданг сўнг Тошкентда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчаси инфратузилмасидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана презиСпорт вазирлиги раҳбарияти
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2024
Спорт вазирлиги раҳбарияти
Янгиликлар лентаси
0