"Ўзбеккосмос" 2024-2025 йилларда МДҲ Давлатлараро космик кенгашига раислик қилади

© Depositphotos / weissdergeierТашкент. Архивное фото
Ташкент. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда “Ўзбеккосмос” ташаббуси билан МДҲ Давлатлараро космик кенгашининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон 2024-2025 йилларда МДҲ Давлатлараро космик кенгашига раислик қилади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган кенгаш йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкентда Космик тадқиқотлар ва техонолагиялар агентлиги “Ўзбеккосмос” ташаббуси билан МДҲ Давлатлараро космик кенгашининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Россиянинг “Роскосмос” Давлат корпорацияси вакиллари, Беларусь ва Тожикистоннинг миллий фанлар академияси Аэрокосмик фаолияти экспертлари, Қозоғистоннинг Аэрокосмик қўмитаси раҳбарияти ва Арманистоннинг космик соҳадаги мутахассислари иштирок этишди.
© Агентство “Узбеккосмос”Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ
Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ
Тадбирда қайд этилишича, кенгашга раислик алифбо тартибида ҳар бир МДҲ давлати томонидан навбатма-навбат амалга оширилади. 2023-2024 йилларда Тожикистон ҳамдўстликнинг ушбу тузилмаси раиси бўлган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, йиғилишда бир овоздан қабул қилинган қарор билан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори, Давлатлараро космик кенгаш аъзоси Шуҳрат Қодиров 2024-2025 йилларга Давлатлараро космик кенгаши раиси этиб сайланди.
© SputnikПятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ
Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ

“Космик таълим соҳасидаги ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва ёш мутахассислар малакасини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқишни таклиф қилмоқчи эдим”, – деди Қодиров.

“Ўзбеккосмос” раҳбари кенгаш олдига яқин йилларда космик фаолиятни ривожлантириш, БМТ доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва космик технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича улкан вазифалар турганини таъкидлади.
© Агентство “Узбеккосмос”Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ
Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ
Беларусь Миллий фанлар академияси Аэрокосмик фаолият бўлими бошлиғи ўринбосари Иван Бучанинг сўзларига кўра, замонавий дунёдаги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият, янги чақириқлар ва хавфсизликка таҳдидлар МДҲга аъзо давлатларнинг интеграция салоҳиятини алоҳида мустаҳкамлаш ва максимал даражада фойдаланишни тақозо этади.

“Импорт ўрнини босиш масаласи, жумладан, космик саноатда ҳам ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Шу муносабат билан ҳар бир МДҲ давлатининг коинот соҳасидаги ваколатларини ҳисобга олган ҳолда МДҲ доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда”, — дея қайд этди Иван Буча.

Унинг фикрича, Давлатлараро кенгаш томонидан космик фазони тадқиқ этиш ва ундан фойдаланишнинг долзарб масалалари тўғрисидаги баёнотни қабул қилиш, фуқаролик деб эълон қилинган космик тизимлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ўзимизнинг яхлит позициямизни намойиш этишга имкон беради.
© Агентство “Узбеккосмос”Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ
Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
Пятое заседание Межгосударственного космического совета СНГ
Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар:
МДҲнинг 2030 йилгача бўлган иқтисодий ривожланиш стратегиясининг иккинчи босқичини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
космик маҳсулотлар ва хизматларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро ҳамкорлик дастурларини бажариш;
иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун ерни масофадан туриб зондлаш бўйича ахборот алмашиш, шунингдек, бу йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.
Шунингдек, спикерлар МДҲ давлатларининг космик йўналишдаги фаоллигини янада ошириш, биргаликда изланиш ва тадқиқотлар олиб бориш, “Рақамли ер” дастури асосида хизматларни ишлаб чиқиш, 2030 йилгача космик маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш бўйича Давлатлараро дастурни ишлаб чиқиш ҳақидаги тақдимотлари билан иштирок этишди.
Қолаверса, ерни масофадан туриб зондлаш борасидаги фаолиятни стандартлаштириш, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида “Glonass” тизими сигналларидан фойдаланган ҳолда ер усти инфратузилмаларини интеграциялаш бўйича ҳамкорликни кучайтириш каби лойиҳалар бўйича тақдимотлари ҳам тақдим этилди.
Маълумот учун, МДҲ Давлатлараро космик кенгаши фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича давлатлараро дастурларни шакллантириш ҳамда амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Бугунги кунда кенгашга Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир.
Вид земли из космоса ночью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2024
Ўзбекистон космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича халқаро ҳужжатга қўшилмоқда
Янгиликлар лентаси
0