Ўзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
15:19 16.09.2024 (янгиланди: 15:28 16.09.2024)
© © ПР-офис БФУ им. И.КантаЎзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
© © ПР-офис БФУ им. И.Канта
Oбуна бўлиш
Энг юқори натижаларни қайд этган ёшларга И.Кант номидаги БФУ ва М.В. Ломоносов номидаги МДУ фалсафа йўналишлари бўйича магистратура ва аспирантурага киришда имтиёзлар берилади. Шунингдек, ғолиблар ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар Россияда куз фаслида бўлиб ўтадиган Иккинчи халқаро талабалар фалсафа олимпиадасида иштирок этишади, дея хабар берди ташкилотчилар.
Уларнинг сўзларига кўра, шу вақтгача 18 та давлатдан 650 нафардан ортиқ бакалавр, магистратура ва махсус таълим босқичида таҳсил олаётган талабалар олимпиадада иштирок этиш учун ариза топширган, улар орасида Ўзбекистондан 10 нафар ёшлар ҳам бор.
© © ПР-офис БФУ им. И.КантаЎзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
Ўзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
© © ПР-офис БФУ им. И.Канта
Мусобақада иштирокчилар икки босқичдан ўтиши керак бўлади: биринчиси масофавий босқич бўлиб, 20 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда талабалар Кант ва унинг таълимотига бағишланган 6 та мавзудан бирига эссе ёзадилар. Ноябрда биринчи босқич ғолибларидан 50 нафари файласуфнинг ватани бўлган Калининград шаҳрида Кант номидаги Болтиқ федерал университетида (БФУ) бўлиб ўтадиган якуний босқичда иштирок этадилар.
© © ПР-офис БФУ им. И.КантаЎзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
Ўзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
© © ПР-офис БФУ им. И.Канта
Ташкилий қўмита вакиллари Халқаро олимпиадада иштирок этиш бепул эканлигини, биринчиси босқич ғолибларининг сафар ва яшаш харажатлари тадбир ташкилотчилари томонидан қопланишини маълум қилишди. Энг юқори натижаларни қайд этган ёшларга И.Кант номидаги БФУ ва М.В. Ломоносов номидаги МДУ фалсафа йўналишлари бўйича магистратура ва аспирантурага киришда имтиёзлар берилади. Шунингдек, ғолиблар ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда биринчи Олимпиадада иштирок этиш учун Ўзбекистондан ўнлаб талабалар ариза топширган, Тўлқин Атоев биринчи босқич ғолиби бўлган.
“Мен 2022 йилда фалсафий мусобақада қатнашиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Болтиқ федерал университети барча ихтисосликлар бўйича талабалар учун очиқ эди. Мен асли шифокорман, аммо бугунги кунда шифокорлар олдида ҳам тиббиётдаги этика масалалари ўта долзарб. Мен ўзим учун муҳим саволларга жавоблар топдим, дўстлар орттирдим, машҳур олимларни тингладим ва албатта, Кантнинг гўзал шаҳрида бўлиш имкониятига эга бўлдим. Ўзбекистонлик талабаларга ҳам бу имкониятни қўлдан бой бермасликни ва ФХТО-2024 да ўз кучларини синаб кўришни маслаҳат бераман”, — деди у.
Кант номидаги БФУ ректор вазифасини бажарувчи Максим Демин 2022 йилда олимпиада иштирокчилари турли илмий соҳалар талабалари бўлганини таъкидлади: фалсафа, ҳуқуқшунослик, филология, иқтисодиёт, педагогика, тиббиёт ва бошқалар.
© © ПР-офис БФУ им. И.КантаЎзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
Ўзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
© © ПР-офис БФУ им. И.Канта
“Бу фалсафа билан фақатгина тор доирадаги одамлар қизиқади, деган афсонани йўқ қилди. Бугун фалсафа бу дунёнинг глобал муаммоларига жавоб топишдан қўрқмайдиган ёшлар учун ўрганиладиган фан”, — деди у.
Демин, шунингдек, бу йилги олимпиаданинг аҳамиятини таъкидлади ва ўзбекистонлик талабаларни тадбирда иштирок этишга шахсан таклиф қилди.
“Ишонаманки, олимпиадамизнинг натижасида янги илмий тушунчалар бўлади ва биз қўлида келажак жамланган янги авлоднинг овозини эшитамиз. Мен ўзбекистонлик иқтидорли талабаларни Иммануил Кантнинг ватанида бўлиб ўтадиган Халқаро фалсафа олимпиадасида иштирок этишга таклиф қиламан, бу йил буюк мутафаккирнинг уч юз йиллиги нишонланмоқда”, — деди Максим Демин.
Рўйхатдан Кант номидаги БФУ сайтида 19 сентябргача ўтиш мумкин. Финал якунлари ва ғолибларни эълон қилиш маросими 29 ноябрда бўлиб ўтади.
© © ПР-офис БФУ им. И.КантаЎзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
Ўзбекистонлик талабалар фалсафа фани бўйича Халқаро олимпиадада иштирок этишади
© © ПР-офис БФУ им. И.Канта
Олимпиада ташкилотчилари: Россия Фан ва олий таълим вазирлиги кўмагида И. Кант номидаги Болтиқ федерал университети ва М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети.