https://sputniknews.uz/20240916/tashkent-orfan-xalqaro-forum-45694594.html
Тошкентда орфан касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича халқаро форум бўлиб ўтади
Тошкентда орфан касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича халқаро форум бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Форумда 15 мамлакат иштирокчилари кам учрайдиган касалликларни даволашни молиялаштириш, шунингдек, геном технологиялардан фойдаланишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатларига эътибор қаратишади.
2024-09-16T18:00+0500
2024-09-16T18:00+0500
2024-09-16T18:00+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
мдҳ
касаллик
"замин" халқаро жамоат фонди
тиббиёт муассаси
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36638145_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_644ceb2d327d2a6cacef73c94ef1f20a.jpg
TOШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тошкентда кам учрайдиган (орфан) касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича “Чегара билмас ҳамдўстлик” халқаро форуми бўлиб ўтади. Тадбир шу йилнинг 30-31 октябрь кунлари Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида жонли ва онлайн форматда ташкил этилади. У 7500 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон, Грузия, Озарбайжон каби давлатларнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, профессионал тиббиёт ҳамжамиятлари вакилларини бирлаштиради. Форум дастуридан орфан касалликлари диагностикаси ва даволаш соҳасида жаҳоннинг етакчи мутахассислари иштирокидаги ялпи мажлис, шунингдек, иккита давра суҳбати ўрин олган. Улардан биринчиси, “Zamin” халқаро жамоат фонди вакиллари билан биргаликда ушбу касалликларни даволашни молиялаштириш, иккинчиси, фуқаролик жамияти ва турли конфессиялар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик контекстида геномик технологияларни тиббиётда қўллаш соҳасидаги ахлоқий ва ҳуқуқий масалаларни муҳокамасига бағишланади. Маълумот учун, орфан ёки кам учрайдиган касалликлар аҳолининг кичик бир қисмига таъсир қилади (тарқалиши 100 000 кишига 10 тадан кам). Кўпинча улар ирсий метаболик касалликлар натижасида юзага келади ва тананинг барча аъзолари ва тизимларига алоҳида ёки мураккаб таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай касалликларнинг пайдо бўлиши ген, геномик ёки хромосома мутациялари туфайли мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36638145_404:125:2642:1804_1920x0_80_0_0_b5612872330b76fd92eb3e57fa5785ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент кам учрайдиган (орфан) касалликлар ташхислаш даволаш “чегара билмас ҳамдўстлик” халқаро форум
тошкент кам учрайдиган (орфан) касалликлар ташхислаш даволаш “чегара билмас ҳамдўстлик” халқаро форум
Тошкентда орфан касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича халқаро форум бўлиб ўтади
Форумда 15 мамлакат иштирокчилари кам учрайдиган касалликларни даволашни молиялаштириш, шунингдек, геном технологиялардан фойдаланишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатларига эътибор қаратишади.
TOШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тошкентда кам учрайдиган (орфан) касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича “Чегара билмас ҳамдўстлик” халқаро форуми бўлиб ўтади.
Тадбир шу йилнинг 30-31 октябрь кунлари Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида жонли ва онлайн форматда ташкил этилади.
У 7500 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон, Грузия, Озарбайжон каби давлатларнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, профессионал тиббиёт ҳамжамиятлари вакилларини бирлаштиради.
Форум дастуридан орфан касалликлари диагностикаси ва даволаш соҳасида жаҳоннинг етакчи мутахассислари иштирокидаги ялпи мажлис, шунингдек, иккита давра суҳбати ўрин олган. Улардан биринчиси, “Zamin” халқаро жамоат фонди вакиллари билан биргаликда ушбу касалликларни даволашни молиялаштириш, иккинчиси, фуқаролик жамияти ва турли конфессиялар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик контекстида геномик технологияларни тиббиётда қўллаш соҳасидаги ахлоқий ва ҳуқуқий масалаларни муҳокамасига бағишланади.
Маълумот учун, орфан ёки кам учрайдиган касалликлар аҳолининг кичик бир қисмига таъсир қилади (тарқалиши 100 000 кишига 10 тадан кам). Кўпинча улар ирсий метаболик касалликлар натижасида юзага келади ва тананинг барча аъзолари ва тизимларига алоҳида ёки мураккаб таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай касалликларнинг пайдо бўлиши ген, геномик ёки хромосома мутациялари туфайли мумкин.