“Ядро урушидан ҳеч биримиз омон қолмаймиз” — конгрессмен америкаликларга мурожаат қилди

© AP Photo / Cliff OwenЧлен Палаты представителей США Марджори Тейлор Грин . Архивное фото
Член Палаты представителей США Марджори Тейлор Грин . Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2024
Oбуна бўлиш
Конгрессмен Грин америкаликларга Украина масаласида илтимос билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. АҚШнинг Республикачилар партиясидан конгрессмен Маржори Тейлор Грин Х ижтимоий тармоғида америкаликларга Украинадаги можаро туфайли мурожаат қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Америкаликларнинг аксарияти Украина-Россия урушини молиялаштириш ва қўзғатишни қўллаб-қувватламайди. Бунинг ўрнига улар ўз муаммоларимизни ҳал қилишни ва ўз чегарамизни ҳимоя қилишни хоҳлашади", — деб ёзади у.
Грин ҳозир қабул қилинаётган қарорлар Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.
"Мен барча америкаликларни бефарқ қолмасликка чақираман, чунки ядро урушидан ҳеч биримиз омон қола олмаймиз", — деди конгрессмен.
Шу ҳафта Россия етакчиси Владимир Путин алянс давлатлари Киевнинг Ғарбнинг узоқ масофали ракеталарини қўллаш имкониятини шунчаки муҳокама қилмаяпти, аслида улар Украина можаросига бевосита қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилишаётганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, НАТО давлатларининг ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этиши уларнинг моҳиятини ўзгартиради.
Янгиликлар лентаси
0