Қурилиш, тиббиёт ва мебель: Ўзбекистон турк компанияларини янги лойиҳаларга жалб этади

© Министерство сельского хозяйстваЎзбекистон ва Туркия байроқлари.
Ўзбекистон ва Туркия байроқлари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2024
Oбуна бўлиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон қатор соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишга турк компанияларини жалб этади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев BALQANSIAD уюшмаси раиси Фотиҳ Шариф бошчилигидаги турк тадбиркорлари делегацияси билан учрашув ўтказди.
Унда Туркиянинг 18 та етакчи компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш, инфратузилмани ривожлантириш, металлургия, машинасозлик каби соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга турк компанияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Сув тозалаш иншоотларини қуриш, автоматик шиша эшиклар, стоматологик имплантлар ва мебель саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.
Музокаралар якунлари бўйича ҳамкорликда ишларни давом эттириш механизмлари ишлаб чиқилди. Муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалда татбиқ қилиш босқичлари белгилаб олинди.
Белгиланган режалар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлишига ўзаро ишонч билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0