Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Санкцияларнинг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма лойиҳаларга таъсири — эксперт жавоби

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Экспертга кўра, иккиламчи санкциялар бир томонлама ва экстратерриториал хусусиятга эга, бу эса уларни халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ноқонуний қилади.
Бир вақтнинг ўзида санкциялар режимига риоя қилиш ва 10 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишнинг имкони йўқ. Бу фикрни “Ma'no” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказилган Москва-Тошкент видеокўприги чоғида айтиб ўтди.
Экспертга кўра, иккиламчи санкциялар бир томонлама ва экстратерриториал хусусиятга эга, бу эса уларни халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ноқонуний қилади, бироқ Ўзбекистон уларга кўп жиҳатдан бўйсунишга мажбур, бу эса бизнес юритиш ва лойиҳаларни амалга оширишни қийинлаштиради.
“Ёки биз сармоя оламиз, узоқ муддатли иқтисодий ижобий таъсир кўрсатадиган лойиҳаларни амалга оширамиз ёки санкцияларга амал қиламиз, қўрқамиз... биз бу... ноқонуний санкцияларни қўллаётган мамлакатларни хафа қилмаслик учун ҳамма нарсани қиламиз. Менимча, бу борада қандайдир сиёсий қарор қабул қилиш керак бўлади”, — деди Эргашев.
Батафсил – эксклюзив видеомизда.
Янгиликлар лентаси
0