https://sputniknews.uz/20240914/modulli-mehmonxona-subsidiya-45658964.html
Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади — батафсил
Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади — батафсил
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади. Ҳукумат Қарори билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.
2024-09-14T10:30+0500
2024-09-14T10:30+0500
2024-09-14T10:30+0500
жамият
ўзбекистон
қарор
меҳмонхона
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20157996_0:0:3640:2048_1920x0_80_0_0_0a203aa3f47f78fcd8a19909664cb6bc.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади. Ҳукумат Қарори билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.Тадбиркор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:Субсидия олиш учун тадбиркор давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитасига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади. Қўмита ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади.Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, 1 иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш кунида ариза берувчига юборади.Низом 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабргача амал қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20157996_630:0:3361:2048_1920x0_80_0_0_40334ecec9f79b3678f925d6845591cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
модулли меҳмонхона субсидия
модулли меҳмонхона субсидия
Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади — батафсил
Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади. Ҳукумат Қарори билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом
тасдиқланди.
Унга кўра, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади.
Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.
Тадбиркор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;
модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги.
Субсидия олиш учун тадбиркор давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитасига белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қилади. Қўмита ариза келиб тушган кундан 15 иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади.
Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, 1 иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш кунида ариза берувчига юборади.
Низом 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабргача амал қилади.