Анонс: ШҲТ ва ЕОИИ транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади
10:11 10.09.2024 (янгиланди: 10:17 10.09.2024)
© SputnikРедакционный центр Sputnik Узбекистан
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Тадбир видеокўприк форматида ўтказилади. Унда Москва, Тошкент, Остона, Боку ва Бишкекдан экспертлар иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Эртага, 11 сентябрь куни, соат 13.00 да Sputnik матбуот марказида ШҲТ ва ЕОИИ транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбир видеокўприк форматида бўлиб ўтади. Унда Москва, Тошкент, Остона, Боку ва Бишкекдан экспертлар иштирок этади.
Москвадан иштирокчилар: "Халқаро транспорт коридорлари дирекцияси" АНТнинг халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси Юрий Петров, "Россия экспорт маркази" АЖнинг экспорт логистикасини ривожлантириш бўйича директори Галина Эренженова.
Тошкентдан иштирокчилар: Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Халқаро ҳамкорлик, логистика ва рейтинг бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳайдаров.
Остонадан иштирокчи: Қозоғистон Транспорт вазирлигининг Транспорт сиёсати бошқармаси бошлиғи Асемгуль Рахметова.
Бокудан иштирокчи: Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги Иқтисодиёт институти доценти, етакчи илмий ходими Эмин Маммадзаде.
Бишкекдан иштирокчи: сиёсий фанлар номзоди Алина Молдокеева.
Демак, экспертлар яқин келажакда ШҲТ ва ЕОИИ доирасида транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича режалаштирилган лойиҳалар ҳақида сўз юритишади.
Видеокўприкда қуйидаги саволларга жавоб берилади:
ШҲТ ва ЕОИИ доирасида транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича режалаштирилган лойиҳалар доирасида ШҲТ ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик қандай мувофиқлаштирилади ва самарали интеграцияни қандай механизмлар таъминлайди?
Мамлакатлар ўз транспорт тармоқларини ШҲТ ва ЕОИИ йўлакларига қандай қилиб интеграция қилмоқда?