https://sputniknews.uz/20240909/mixail-mishustin-toshkent-45558532.html
Михаил Мишустин Тошкентга келди
Михаил Мишустин Тошкентга келди
Sputnik Ўзбекистон
Мишустин Ўзбекистон бош вазири билан биргаликда ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказади ва президент Шавкат Мирзиёев... 09.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-09T17:30+0500
2024-09-09T17:30+0500
2024-09-09T17:38+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
михаил мишустин
шавкат мирзиёев
абдулла арипов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/09/45559258_0:102:1024:678_1920x0_80_0_0_f99b84118d6064ef563896474c424254.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин Тошкентга келди, дея хабар берди Россия ҳукумати матбуот хизмати. Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан бирга Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, у ерда гул қўйиш маросимида иштирок этди.Шундан сўнг бош вазирлар юқори технологияли, экспортга йўналтирилган саноат корхоналари гуруҳини ўз ичига олган "Технопарк" ишлаб чиқариш компанияси фаолияти билан танишишни режалаштирмоқда.Бугун икки давлат президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда тузилган Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Томонлар май ойида Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилади.Россия Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматига кўра, ҳукумат раҳбарлари саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги йирик лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратиш ниятида. Ташриф якунида қўшма коммюнике, шунингдек, қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар қабул қилинади.Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати раҳбарининг республикага расмий ташрифи 9 ва 10 сентябрь кунлари давом этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/09/45559258_0:0:910:682_1920x0_80_0_0_922b83f3ecc99574616092fd47ffd8fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, россия, михаил мишустин, шавкат мирзиёев, абдулла арипов
сиёсат, ўзбекистон, россия, михаил мишустин, шавкат мирзиёев, абдулла арипов
Михаил Мишустин Тошкентга келди
17:30 09.09.2024 (янгиланди: 17:38 09.09.2024) Мишустин Ўзбекистон бош вазири билан биргаликда ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказади ва президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин Тошкентга келди, дея хабар берди Россия ҳукумати
матбуот хизмати. "Михаил Мишустинни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов кутиб олди", — дейилади хабарда.
Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан бирга Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, у ерда гул қўйиш маросимида иштирок этди.
Шундан сўнг бош вазирлар юқори технологияли, экспортга йўналтирилган саноат корхоналари гуруҳини ўз ичига олган "Технопарк" ишлаб чиқариш компанияси фаолияти билан танишишни режалаштирмоқда.
Бугун икки давлат президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда тузилган Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Томонлар май ойида Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилади.
Россия Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматига кўра, ҳукумат раҳбарлари саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги йирик лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратиш ниятида. Ташриф якунида қўшма коммюнике, шунингдек, қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар қабул қилинади.
"10 сентябрь, сешанба куни Россия бош вазирининг Ўзбекистон президенти билан мулоқоти режалаштирилган", — дейилади Россия бош вазири матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати раҳбарининг республикага расмий ташрифи 9 ва 10 сентябрь кунлари
давом этади.