Кичик бизнес учун микрокредит ажратиш тартиби ўзгаради — янги қарор

© iStock / Mahmud013Бизнесмен считает на калькуляторе
Бизнесмен считает на калькуляторе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2024
Oбуна бўлиш
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида бир қатор механизмлар амалиётга жорий этилади.
TOШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури такомиллаштирилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.
Тадбиркорларга енгилликлар берилади — президент фармони
Ҳужжатга кўра, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида бир қатор механизмлар амалиётга жорий этилади.
бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;
гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;
микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.
"Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади", — дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, 2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:
5-тоифа учун – 12,5 фоиз;
4-тоифа учун – 13,5 фоиз;
3-тоифа учун – 14,5 фоиз;
2-тоифа учун – 17,0 фоиз;
1-тоифа учун – 18,0 фоиз.
Ҳужжат билан “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга қўшимча вазифалар юклатилди. Компанияга молиявий маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан 2 фоиз банд паст ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жойлаштириш тартиби жорий этилади.

"2024 йил 1 ноябрдан микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади", — дейилган қарор матнида.

Тадбиркорликни ривожлантириш компаниясига қуйидаги вазифалар юклатилди:
қайта молиялаштириладиган ёки кафиллик тақдим этиладиган микрокредитларнинг шартларига, микрокредит олувчиларга қўйиладиган талабларни ва микрокредитлар ажратадиган банклар ва микромолия ташкилотларига нисбатан мувофиқлик мезонларини белгилаш;
республика бюджети ва бошқа манбалардан молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича таваккалчиликларни ўзаро тақсимлаш асосида қайта молиялаштиришга йўналтириш;
микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича портфель кафилликлар тақдим этиш.
“Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖнинг мол-мулклари баҳолашдан ўтказмаган ҳолда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга қўшиб юборилади.
Деловые люди. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2024
Бизнес, рақобат, жавобгарлик ва ислом молияси: тадбиркорлар учун янги ташаббуслар
Янгиликлар лентаси
0