Ўзбекистон қовунларини қайси давлат аҳолиси кўпроқ истеъмол қилмоқда?

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВыращивание арбузов и дынь в Краснодарском крае
Выращивание арбузов и дынь в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан энг кўп қўвунни Қирғизистон сотиб олди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон қарийб 11 млн долларга тенг қовун экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Ўзбекистон шу йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 10,8 млн долларга тенг бўлган 24,3 минг тонна қовун экспорт қилган.
7 ойда энг кўп қовун экспорт қилинган давлатлар:
Қирғизистон – 7,2 минг тонна;
Қозоғистон – 6,2 минг тонна;
Россия – 5,9 минг тонна;
Латвия – 1,3 минг тонна;
Германия – 0,8 минг тонна.
Маълумот учун, Ўзбекистон халқ селекциясида 150 дан ортиқ қовун навлари бор. Мамлакатда энг кўп экиладиган қовун навлари: “Оқуруғ”, “Асате 3806”, “Бўрикалла”, “Кўктинна”, “Кўкча”, “Қизилуруғ”, “Маҳаллий сариқ ҳандалак”, “Оби Новвот”, “Шакарпалак”, “Гурлан” кабилардир.
Янгиликлар лентаси
0