Трамп Путиндан хафа бўлди

© РИА Новости / Илья ПиталевДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2024
Oбуна бўлиш
Трамп Путиннинг Харрисни қўллаб-қувватлаш қарори уни хафа қилганини тан олди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путиннинг сайловда Камала Харрисни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарори уни ҳақоратлаганини тан олди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ Россия етакчиси Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисидаги чиқиши чоғида Американинг амалдаги президенти Жо Байден тавсия қилганидек, Москва Харрисни қўллаб-қувватлашини айтган эди.
Путиннинг қайд этишича, демократдан номзоднинг юқумли кулгиси унинг яхши ишлаётганидан далолат беради.
“Мен Путинни яхши билардим. У Камалани қўллаб-қувватлади. Бу мени жуда ҳақоратлади”, — деди Трамп Висконсин штатидаги чиқишида тарафдорларига.
Трамп, шунингдек, Россия давлат раҳбари нега бундай баёнот берганига савол берди ва уни шахматчи деб атади. Собиқ президент Россия раҳбари ўз сўзларини табассум билан айтганини тан олди.
"Мен бундан хафа бўлишим керакми? Йўқ?", — деб хулоса қилди Трамп.
Бундан ташқари, сиёсатчи унинг даврида Украина можароси рўй бермаслигига яна бир бор ишонч билдирди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партияни Харрис, Республикачилар партиясига Трамп вакиллик қилади.
ВЭФ-2024. Пленарное заседание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2024
Ўзга сайёраликлар, Украина билан келишув ва Дуров: Владимир Путиннинг асосий фикрлари
Янгиликлар лентаси
0