https://sputniknews.uz/20240908/shimoliy-koreya-aqsh-yadro-javob-45530549.html
Шимолий Корея АҚШнинг ядровий шантажига қандай жавоб беришини маълум қилди
Шимолий Корея АҚШнинг ядровий шантажига қандай жавоб беришини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги: мамлакат АҚШни тўхтатиб туриш учун ядровий кучларини яхшилайди. 08.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-08T17:19+0500
2024-09-08T17:19+0500
2024-09-08T17:19+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
шимолий корея
ядро қуроли
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28832882_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_83c40fb5c5d3c017caf339fbb05285d2.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Шимолий Корея, АҚШнинг ядровий шантажлари фонида, Вашингтонни "энг стратегик ва ҳалокатли" ядровий тўхтатувчи кучлар билан тўхтатиб туриш учун ядровий кучларини яхшилайди. Бу ҳақда КХДР ТИВ ахборот департаменти хорижий ахборот бўлими бошлиғининг Марказий телеграф агентлигида (ЦТАК) эълон қилинган баёнотида келтирилган, деб ёзмоқда РИА Новости.Баёнот “АҚШ билан узоқ муддатли ядровий қарама-қаршиликка жавобан амалий чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттирмоқдамиз” сарлавҳаси остида чоп этилди. Унда таъкидланишича, яқинда АҚШ ва Жанубий Корея Ядро бўйича маслаҳат гуруҳи йиғилишини ўтказган ва гуруҳ доирасида шартли ядровий машқлар ўтказган.КХДР Ташқи ишлар вазирлиги “душман кучлар”нинг бундай ҳаракатларини суверен давлатга қарши ядро ҳужумини амалга оширишга очиқ уриниш сифатида “қаттиқ” қоралаб, минтақадаги стратегик барқарорликни бузаётган ва ядровий қарама-қаршилик эҳтимолини оширувчи “бепарво хатти-ҳаракатлари” юзасидан жиддий хавотир билдирган.Таъкидланишича, жорий йилнинг ўзида АҚШ бошқа суверен давлатлардан "мутлақ ядровий устунликка эга бўлиш учун" "ядро қуролидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар" га ўзгартиришлар киритди, "Японияни кенгайтирилган тўхтатувчи кучлар билан таъминлаш" ядровий қуролни ўз ичига олувчи Сеул билан ядровий операциялар бўйича кўрсатмалар тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/05/28832882_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_c7f67929aaf569d21fd9e90fbaa5ce4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, ақш, шимолий корея, ядро қуроли
дунё янгиликлари, дунёда, ақш, шимолий корея, ядро қуроли
Шимолий Корея АҚШнинг ядровий шантажига қандай жавоб беришини маълум қилди
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги: мамлакат АҚШни тўхтатиб туриш учун ядровий кучларини яхшилайди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Шимолий Корея, АҚШнинг ядровий шантажлари фонида, Вашингтонни "энг стратегик ва ҳалокатли" ядровий тўхтатувчи кучлар билан тўхтатиб туриш учун ядровий кучларини яхшилайди. Бу ҳақда КХДР ТИВ ахборот департаменти хорижий ахборот бўлими бошлиғининг Марказий телеграф агентлигида (ЦТАК) эълон қилинган баёнотида келтирилган, деб ёзмоқда
РИА Новости. Баёнот “АҚШ билан узоқ муддатли ядровий қарама-қаршиликка жавобан амалий чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттирмоқдамиз” сарлавҳаси остида чоп этилди. Унда таъкидланишича, яқинда АҚШ ва Жанубий Корея Ядро бўйича маслаҳат гуруҳи йиғилишини ўтказган ва гуруҳ доирасида шартли ядровий машқлар ўтказган.
КХДР Ташқи ишлар вазирлиги “душман кучлар”нинг бундай ҳаракатларини суверен давлатга қарши ядро ҳужумини амалга оширишга очиқ уриниш сифатида “қаттиқ” қоралаб, минтақадаги стратегик барқарорликни бузаётган ва ядровий қарама-қаршилик эҳтимолини оширувчи “бепарво хатти-ҳаракатлари” юзасидан жиддий хавотир билдирган.
“Бугунги кунда Корея ярим ороли ва минтақада хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишига муҳим сабаб – бу ўз сателлитлари билан ҳарбий тил бириктиришни кучайтираётган, ядровий қарама-қаршилик дастурларини бирин-кетин ясаётган ва суверен давлатларга ядровий таҳдидни кучайтираётган Қўшма Штатлардир”, — дейди Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
Таъкидланишича, жорий йилнинг ўзида АҚШ бошқа суверен давлатлардан "мутлақ ядровий устунликка эга бўлиш учун" "ядро қуролидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар" га ўзгартиришлар киритди, "Японияни кенгайтирилган тўхтатувчи кучлар билан таъминлаш" ядровий қуролни ўз ичига олувчи Сеул билан ядровий операциялар бўйича кўрсатмалар тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.