Отабек Умаров ООКнинг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди
18:20 08.09.2024 (янгиланди: 10:22 09.09.2024)
© НОКОтабек Умаров
© НОК
Oбуна бўлиш
Осиё Олимпия кенгашининг 44-Бош Ассамблеясида 5 та минтақага вице-президентлар овоз бериш йўли билан аниқлаб олинди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ҳиндистондаги Осиё Олимпия кенгашининг 44-Бош Ассамблеясида ташкилотнинг раҳбарлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди. Унда ташкилотни вақтинчалик бошқариб бораётган Ража Рандхир Сингх кенгаш президенти этиб сайланди.
© НОКОтабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди
© НОК
Шунингдек, 5 та минтақага вице-президентлар овоз бериш йўли билан аниқлаб олинди.
“Биз учун аҳамиятли тарафи, Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президенти этиб сайланди”, — дейилади хабарда.
Бунгача Отабек Умаров муддати қисқа бўлган давр – Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент бўлган.
“Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга ва энди ҳамюртимиз бутун қитъамиздаги 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади”, — дея қайд этилган хабарда.
Қайд этилишича, Отабек Умаров энди бутун Марказий Осиё минтақасидаги Олимпизм ҳаракатининг ривожига масъул бўлади.
© НОКОтабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди
© НОК
Умаров унга билдирилган ишончни оқлашга, минтақада Олимпизмнинг пок ва эзгу ғояларини янада кенг тарғиб қилишга ваъда берди.
Маълумот учун, Отабек Умаров Марказий Осиё ММА Конфедерацияси президенти, Президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият олиб боради.