Париж-2024: Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 6 та медаль ёзилди

© Национальный паралимпийский комитетПаралимпийские игры в Париже — 2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этмоқда.
TOШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг деярли ҳар бир куни Ўзбекистон делегацияси учун катта ғалабаларга бой ўтмоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон вакиллари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди.
Пара енгил атлетикачи Сафия Бурхонова Ф12 классида ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди. Бурхонова мусобақада 14.12 метр натижа қайд этди.
© НОКПаралимпийские игры в Париже — 2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024
Пара енгил атлетикачи Толиббой Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўққизинчи олтин медални тақдим қилди. Ф37 классида диск улоқтириш секторида иштирок этган Йўлдошев 57.28 метр натижа билан фаолиятидаги энг яхши кўрсаткични қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
© НОКПаралимпийские игры в Париже — 2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024
Пара енгил атлетикачи Темурбек Гиязов ҳам ўз номини Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. Т64 классида баландликка сакраш дастурида иштирок этган Гиязов 2.03 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
© НОКПаралимпийские игры в Париже — 2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024
Пара дзюдочи Кумушхон Ходжаева Ж2 классининг -57 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда кумуш медалга сазовор бўлди. Ходжаева финалда япониялик Жунко Хиросега имкониятни бой берди.
© НОКПаралимпийские игры в Париже — 2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024
Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалига сазовор бўлди. Ж2 классининг -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда курашган Қуранбоев учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик Донгхун Кимни мағлубиятга учратиб, бронза медали соҳибига айланди. Қуранбоев Токио татамиларида кечган Паралимпия баҳсларида олтин медалга эга чиққан эди.
© НОКПаралимпийские игры в Париже — 2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024
Келаси ой 16 ёшни қарши оладиган Шахинахон Йигиталиева пара енгил атлетиканинг Ф46 классида найза улоқтириш баҳсларида кумуш медаль соҳибига айланди. Ёш пара атлет муросасиз баҳсларда 43.12 метр натижа қайд этишга эришди.
© НОКПаралимпийские игры в Париже — 2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2024
Паралимпийские игры в Париже — 2024
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил этмоқда.
Бугун Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 15 нафар аъзоси иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2024
Паралимпия ўйинлари: Мирзиёев чемпионликни қўлга киритган спортчилар билан гаплашди
Янгиликлар лентаси
0