Фуқароларни архивга юбориш тўхтатилади — Ўзархив

© SputnikТрудовая книжка
Трудовая книжка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2024
Oбуна бўлиш
Бундан буён “Ўзархив” маълумотномаларини тақдим этиш давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Фуқаронинг иш ҳақлари ва иш стажларини тасдиқлаш учун расмий хат киритиш ёки фуқароларни архивларга юбориши ҳолларига барҳам берилади. Бу ҳақида АОКАда "Ўзархив" агентлиги маълум қилди.

“Ўзархив” агентлиги фуқароларнинг иш ҳақи ва иш стажини ҳамда яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини тақдим этишни қатъий равишда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали кўрсатади.

Шу жумладан, пенсия тайинлашда ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тўғридан-тўғри Ягона порталда (arm.gov.uz) очилган шахсий кабинет орқали Идоралараро интеграциялашган платформа ёрдамида йўллаган сўрови асосида “my.archive.uz” дастури орқали QR-кодли архив маълумотномалари электрон шаклида тақдим этилади.

Бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан хориждан келиб тушган сўровлар мустасно.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 1-яримида "Ўзархив" тизимидаги архивлар томонидан фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги 250 мингтадан зиёд сўрови ижроси таъминланган. Шундан фақат 20 фоизи фуқароларнинг тўғридан-тўғри мурожаати асосида амалга оширилган.
Янгиликлар лентаси
0