https://sputniknews.uz/20240906/frantsiya-durovga-qarshi-eski-qonundan-foydalandi-45514599.html
Франция Дуровга қарши ҳеч қачон қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди — ОАВ
Франция Дуровга қарши ҳеч қачон қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Бу айрим давлатларининг одамларнинг эркин онлайн мулоқоти устидан назорат ўрнатишга қанчалик ҳаракат қилаётганини кўрсатади. 06.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-06T15:45+0500
2024-09-06T15:45+0500
2024-09-06T15:45+0500
дунёда
телеграмм
павел дуров
франция
суд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1e/44596867_0:370:960:910_1920x0_80_0_0_6624702d40c6fd4ae52eb78d0da98d97.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Франция Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан республикада илгари қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди, деб ёзади "Politico" нашри.Маълум бўлшича, ушбу қонун 20 йил аввал кучга кирган, бироқ ундан технологик платформаларга қарши айбловлар қўйиш учун ҳеч қачон фойдаланилмаган. Шундай қилиб, шифрланган хабар алмашиш хизматлари Франция қонунчилигини бузмаслигини исботлаши керак бўлади. Бу айрим Ғарб давлатларининг одамларнинг онлайн мулоқотлари устидан назорат ўрнатишга қандай ҳаракат қилаётганини кўрсатади, дея хулоса қилади нашр.Дуров 24 август куни Париж Ле Бурже аэропортида қўлга олинган эди. Унга нисбатан қатор жиноятлар бўйича айбномалар қўйилган. Айбловлар асосида — учинчи томонлар томонидан Telegram орқали содир этган жиноятларда платформа яратувчисини ҳам айбдор деб топиш. Дуровга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Тадбиркорнинг ҳибсга олиниши кўплаб мамлакатларда жамоатчилик томонидан кенг танқидларга сабаб бўлди.28 август оқшомида мессенжер асосчиси Францияни тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилди. Шунингдек, у беш миллион евро гаров пули тўлаши керак.
https://sputniknews.uz/20240905/sharq-iqtisod-forum-vladimir-putin-45501927.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1e/44596867_0:280:960:1000_1920x0_80_0_0_2fb1bf6a1848534157b59291e2ac42c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, телеграмм, павел дуров, франция, суд
дунёда, телеграмм, павел дуров, франция, суд
Франция Дуровга қарши ҳеч қачон қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди — ОАВ
Бу айрим давлатларининг одамларнинг эркин онлайн мулоқоти устидан назорат ўрнатишга қанчалик ҳаракат қилаётганини кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Франция Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан республикада илгари қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди, деб ёзади "Politico" нашри.
"Дуровга қарши айбловлар асосида криптологик воситалар таклиф қилувчи ҳар қандай компанияни бу ҳақида Франция киберхавфсизлик агентлиги ANSSIни огоҳлантириш ва ўз ихтиёрида криптологик воситанинг техник тавсифига эга бўлишни талаб қилувчи қонун турибди", - дейилади хабарда.
Маълум бўлшича, ушбу қонун 20 йил аввал кучга кирган, бироқ ундан технологик платформаларга қарши айбловлар қўйиш учун ҳеч қачон фойдаланилмаган. Шундай қилиб, шифрланган хабар алмашиш хизматлари Франция қонунчилигини бузмаслигини исботлаши керак бўлади. Бу айрим Ғарб давлатларининг одамларнинг онлайн мулоқотлари устидан назорат ўрнатишга қандай ҳаракат қилаётганини кўрсатади, дея хулоса қилади нашр.
Дуров 24 август куни Париж Ле Бурже аэропортида қўлга олинган эди. Унга нисбатан қатор жиноятлар бўйича айбномалар қўйилган. Айбловлар асосида — учинчи томонлар томонидан Telegram орқали содир этган жиноятларда платформа яратувчисини ҳам айбдор деб топиш. Дуровга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Тадбиркорнинг ҳибсга олиниши кўплаб мамлакатларда жамоатчилик томонидан кенг танқидларга сабаб бўлди.
28 август оқшомида мессенжер асосчиси Францияни тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилди. Шунингдек, у беш миллион евро гаров пули тўлаши керак.