https://sputniknews.uz/20240905/shavkat-mirziyoev-toshkent-sharqiy-aeroport-45496214.html
Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропортини бориб кўрди — тафсилотлар
Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропортини бориб кўрди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади. 05.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-05T09:05+0500
2024-09-05T09:05+0500
2024-09-05T09:05+0500
жамият
ўзбекистон
аэропорт
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/05/45496337_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d9cc8f5950c3ff76c21089a9f4dd94dc.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропорти қурилишини кўздан кечирди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, сўнгги йилларда “Тошкент-Шарқий” аэропорти қайта қурилмоқда.Дастлаб 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қурилди. У энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлди. Айни пайтда юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация учун 2 та терминал, перрон ва ангарлар барпо этилмоқда. Қайд этилишича, аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.Мазкур аэропорт “Янги Ўзбекистон” боғи, Олимпия шаҳарчаси билан ёнма-ён. Ушбу мажмуаларни ва йўл бўйини кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/05/45496337_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_2d38a2bbe36d0fe7aef8591787bf45a5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, аэропорт, шавкат мирзиёев
жамият, ўзбекистон, аэропорт, шавкат мирзиёев
Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропортини бориб кўрди — тафсилотлар
Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропорти қурилишини кўздан кечирди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, сўнгги йилларда “Тошкент-Шарқий” аэропорти қайта қурилмоқда.
Дастлаб 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қурилди. У энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлди. Айни пайтда юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация учун 2 та терминал, перрон ва ангарлар барпо этилмоқда.
Қайд этилишича, аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.
“Шу ерда терминалларнинг ташқи ва ички кўриниши бўйича тақдимот ўтказилди. Давлатимиз раҳбари биноларнинг фасад қисми миллий дизайнда бўлиши, пардозлаш ва жиҳозлашда иссиқ рангларга кўпроқ ўрин берилишига аҳамият қаратди. Юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш, учрашувлар ўтказиш учун барча қулайликларни инобатга олиш зарурлигини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Мазкур аэропорт “Янги Ўзбекистон” боғи, Олимпия шаҳарчаси билан ёнма-ён. Ушбу мажмуаларни ва йўл бўйини кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.