Энди “оилавий” овоз бериш учун бюллетен берганлар жавобгарликка тортилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишДосрочные выборы президента в Узбекистане
Досрочные выборы президента в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2024
Oбуна бўлиш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришлар киритилди.
TOШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслати ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлисида сенатор Наримон Умаров маълум қилганидек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 51–10–прим ва 51–11–прим моддалари билан тўлдирилмоқда. Бунда овоз бериш бюллетенларини бериш тартибини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланмоқда.
Маълумот учун, Сайлов кодексига кўра, сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.
27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев республика мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тантанасида сўзлаган нутқида бутун халқни сайловда фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистон учун, эркин ва фаровон ҳаёт, фарзандларнинг бахти ва истиқболи учун овоз беришга чақирди.
Досрочные выборы президента в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2024
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Парламент сайлови участкалари қайси давлатларда тузилиши маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0