Мактаб, боғча ва фан олимпиадаси: Ўзбекистонни таълим тизимида қандай ўзгаришлар кутмоқда?

© Sputnik/Abdubakir YunusovНачало нового учебного года в школах Узбекистана
Начало нового учебного года в школах Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2024
Oбуна бўлиш
Энди мукофотланадиган олимпиадалар сони 28 тага оширилади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, охирги етти йилда мактабгача таълим тизимида қамров даражаси 27 фоиздан 74,6 фоизга кўтарилди. Келгуси беш йилда буни 80 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Тақдимотда мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди. Жумладан, қамровни кенгайтириш мақсадида мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев  ознакомился с презентацией предложений по развитию дошкольного образования и совершенствованию системы работы с одаренной молодежью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2024
Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

"Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас. Нодавлат муассасалар интернет манбаларидан фойдаланмоқда. Шунинг учун энди барча дастурлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштирилиши ҳамда ундан бепул фойдаланилиши белгиланмоқда", — дейилади хабарда.

Илғор хорижий тажрибада болаларнинг ақлий ва когнитив салоҳияти, жисмоний, руҳий, ижтимоий ҳолати доимий кузатилиб, тарбия йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида “Боланинг ривожланиш харитаси”ни юритиш вазифаси қўйилмоқда.
Боғчалардаги педагогларнинг катта қисми ўрта махсус маълумотли. Соҳада малака оширишнинг ҳозирги муддати беш йилда бир марта. Бу жараённи жадаллаштириш мақсадида малака курслари оралиғида “Методик маҳорат соати” ва “Методик маҳорат куни” тадбирларини ўтказиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, бу йўналишдаги олий таълимда дуал таълим шаклини очиш, сиртқи ва кечки ўқувларда мақсадли квоталарни ошириш таклиф этилмоқда.
Бугунги кунда давлат боғчаларида давомат, озиқ-овқат харажатлари қоғоз шаклида тўлдирилмоқда. Энди биометрик идентификация қилиш технологиясини қўллаган ҳолда ҳисоботларни рақамлаштириш талаби қўйилмоқда.
2022 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида 45 та медаль олган бўлса, бу йил 113 тага етди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев  ознакомился с презентацией предложений по развитию дошкольного образования и совершенствованию системы работы с одаренной молодежью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2024
Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Уларни пухта тайёрлаб, натижадорликни ошириш учун халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини 5-8-синфлардан бошлаб саралаб олиш йўлга қўйилади. Ҳар бир фан бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсияларва қўлланмалар такомиллаштирилиб, ўқувчи ва мураббийларга етказилади. Терма жамоаларга чет эллик мутахассислар жалб қилинади, хорижий жамоалар билан қўшма йиғинлар ўтказилади”, — дейилади хабарда.
Бугунги кунда 22 та халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланмоқда. Энди мукофотланадиган олимпиадалар сони 28 тага оширилади. Республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоа раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ҳамда совғалар даромад солиғидан озод этилади.
Янгиликлар лентаси
0