Тошкент–Самарқанд ҳамда Тошкент–Андижон йўллари қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте расширили и реконструировали кольцевую дорогу
В Ташкенте расширили и реконструировали кольцевую дорогу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2024
Oбуна бўлиш
Президентнинг тегишли қарори билан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар тасдиқланди.
TOШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Тошкент–Самарқанд йўлини қуриш ишлари 2024 йилда ҳамда Тошкент–Андижон йўли 2026 йилда бошланади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга оид қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар;
2024–2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури.
Ҳужжатга кўра, камида 1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан Тошкент–Самарқанд йўлини қуриш ишлари 2024 йилда ҳамда Тошкент–Андижон йўли 2026 йилда бошланади. Бунда йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратиш мақсад қилинган.
Йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар, табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномалар имзоланади.
Ҳужжатда йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришиш ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини 87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компаниялар жалб қилинади.
“400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Қолаверса, илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналари қурилади ва улар хусусий операторлар бошқарувига берилади.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2024
Тадбиркорларга енгилликлар берилади — президент фармони
Янгиликлар лентаси
0